November 26, 2020

Ижро интизоми бўйича назорат карточкаси жорий этилди

Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг Бухоро вилоят партия ташкилоти билан онлайн учрашуви ташкил этилди. Шуни мамнуният билан айтишим лозимки барча амалий ҳаракатлар натижаси сезила бошлади.

Бухоро вилоят партия ташкилоти томонидан берилган маълумотларда ижобий натижалар кўзга кўринди. Рахбарнинг ташаббускорлиги ва ўз қўл остида фаолият юритаётган партия ходимларига талабчанлиги бугунги кунда ўз самарасини кўрсатди.

Бошланғич партия ташкилотларини тузиш, партия сафини фаол аъзолар билан кенгайтириш йўналишида берилган топшириқлар бажарилгани таъкидланди. Лекин бу йўналишдаги вазифалар давом этиши, камчиликларни бартараф этиш лозимлиги борасида таклиф ва тавсиялар берилди. Бундан олдин бўлиб ўтган онлайн учрашувда ҳуддуда 15 мартта Экологик рейдлар ўтказиш топшириғи берилган эди.

Вилоят ва туман Кенгашлари томонидан 11 мартта экологик рейдлар ўтказилгани ҳақида ҳисобот топширилди. Йил охиригача мавжуд камчиликларни бартараф этишга ваъда беришди. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг алоҳида ҳисоботларини тингалш ишлари ҳам йўлга қўйилган бўлиб, ноябрь ойида 5 нафар депутатлик гуруҳлари ҳисоботлари тинглангани айтиб ўтилди. Қолган гуруҳ ҳисоботлари ҳам ўз вақтида амалга оширилиши таъкидланди.

ОАВларда чиқишлар сони ва сифати ҳам талабга жавоб бериши тан олинди. Бу йўналишдаги ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилгани ҳам айтиб ўтилди. Лекин партиямиз фаолиятини ижтимоий тармоқларда ёритиш мақсадида туман Кенгаши раислари томонидан ҳар ойи бир марта бўлсада мақолалар ёзиш кераклиги борасида тавсиялар баён этилди. “Аёллар ва Ёшлар қаноти” йўналиши борасида ҳам амалий ишлар самараси борлиги тақдим этилган ҳисоботда ўз аксини топган. Бу йўналишларда аёл депутатлар ҳамда ёшлар парламенти аъзолари хотин-қизларни иш билан таъминлашда, “Ёшлар дафтарини” қайта шакиллантириб, уларни барчасини бандлигини таъминлашда, “Яшил шаҳар” акциясида жипслашиб иш олиб бораётгани ҳақидаги маълумотлар тингланди.

Вилоят раҳбари томонидан ижро интизомини назоратга олиш мақсадида назорат карточкаси ташкил этилгани барча ҳудудий партия тшкилотларига ўрнак олишда асосо бўлди. Орол денгизи инқирози Бухоро, Навоий вилоятларига ҳам ўзининг салбий таъсирини ўтказаётгани таъкидланди, бу борада “Яшил қалқон” топшириғини яна бир марта қайтадан маҳаллий Кенгаш депутатлари билан муҳокама этиш борасида таклифлар берилди.

Умуман олганда бугунги учрашувдан аниқ ижобий силжиш борлиги, берилган топшириқларнинг 90 фоизи бажарилгани тўғрисида хулоса чиқарилди. Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят ва туман Кенгашлари томонидан яна янги марралар, ташаббуслар кутамиз ва бунданда яхши марраларга эришишларига ишонч билдирамиз.

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши матбуот бўлими