“Томорқа ерлар-эшик олдидаги хазина”

Президентимизнинг махсус фармонларига мувофиқ, карантин даврининг иқтисодиётга салбий таъсирларини юмшатиш бўйича бир нечта чора-тадбирлар кўзда тутилган. Шу билан биргаликда, ишсиз бўлган фуқароларимизни жамоат ишларига жалб қилишда инқирозга қарши курашиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш корхоналари ва хизмат кўрсатувчи субъектлар карантин сабабли вақтинча иш фаолиятини тўхтатди. Мазкур фармон юзасидан маблағларни тизимли равишда, мақсадли ишлатилишини ташкил этиш бўйича муаммоларни жойида ҳал этиш, яшаш жойларини чиройли кўринишга келтириш учун деярли барча жойларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши аъзоси Мухиддин Рахматов Тошкент шаҳрида ўзининг томорқасига эга 7 хонадонга қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг уруғларини (помидор, булғори, бақлажон, сабзи ва редиска) беғараз тарқатди. Ва шу билан биргаликда, камбағалликни қисқартириш мақсадида 2 та ижтимоий муҳтож хонадон эгаларининг розилиги ва таклифи билан 1 сотих ерига иссиқхона қуриб берилишида амалий ёрдам кўрсатди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки бу билан оилага муносиб даромад манбайи пайдо бўлади, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича бозоримизга маҳсулот чиқади. Уйида ўтирган фуқароларимизнинг бандлиги таъминланади ва албатта бу катта аҳамиятга эга. Биринчидан, оилани даромад манбайига эга бўлади, иккинчидан, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича бозорларда маҳсулотлар етарли бўлади.

Мухиддин Муродович Рахматов, “Ўзагрокимёхимоя” АЖ мутахассиси,

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши аъзоси