Латиф шаҳар Ҳўқанди латифга ташриф.

Латиф шаҳар деб ном олган Ҳўқанди латиф ўзининг тарихи, маданияти, санъати, тадбиркорлиги, экспортбоб маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхоналари билан бир қаторда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича ҳам юксак натижаларга эришиб келинаётган ҳудуд саналади. Қўқонликларнинг хонадонларига ташриф буюрган киши у ердаги тартиб, орасталик, саришталикдан бахру дили очилади.

Шунингдек бир парча еридан ҳам унумли фойдаланиб келишаётганидан ҳурсанд бўлиш мумкин. Айниқса иссиқхоналардани лимонариялардан аҳоли миллион-миллион даромад топиб келишмоқда. Томорқага эса картошка, помидор, пиёз ва рўзғорбоб сабзовот ва полиз экинлари экиб, оилага барака олиб келишмоқда. Шунингдек катта даромад олишга эришишмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Қўқон шаҳар партия ташкилоти раиси Анвархон Жўраев ва партия аъзолари мазкур ҳонадонларда бўлишиб томорқадан унумли фойдаланиш, яратилган имтиёз ва имкониятлардан оқилона фойдаланиш тўғрисида тушунтиришлар беришди. Шунингдек, пандемея шароитида бироз қийинчилик кўрган хонадонлар, эҳтиёжманд оилалар, кам таъминланган хонадонларга партия ташкилоти томонидан озиқ-овқат маҳсулотлар топширилди.