October 29, 2020

Ичимлик суви исроф бўлмоқда

Жорий йилнинг 28-октябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Янгибозор туман партия ташкилоти раис ўринбосари,”Аёллар қаноти” етакчиси А.Ҳакимовага “Дўстлик” маҳалласи “Нурхаёт” кўчасида ичимлик суви исроф бўлаётгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ҳолат юзасидан партия ташкилот ходимларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан жойида ўрганиб чиқилди. Мазкур ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ бўлган камчиликлар хусусий шериклик асосида туманда ўз фаолиятини олиб бораётган “City Building Sales” МЧЖ Янгиариқ туман бўлими ишчи ходимлари томонидан амалга оширилди. Тоза ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ камчиликлар ўз вақтида. жойида ижобий ечимини топди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Янгибозор туман партия ташкилоти