November 25, 2020

Қариси бор уйнинг париси бор

Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудий партия ташкилотлари бугунги кунда ҳар соҳада фаолликни ошириб ўз электорати ишончини оқлашга ҳаракат қилишмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида янги ташкил этилган Бўзатов туманида фаолият юритаётган Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда депутатлари аллақчон бу ерли аҳолининг яшаш шароитлари, оилавий аҳволи ҳамда бандлиги масалалри билан қизиқиб амалий ишларни бошлаб юборишган.

Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Қорақалпоғистон Жўқорги Кенгеси депутати Кадиров Камилджан Кадирович Бўзатов тумани нуроний-кексаларини маданий ҳордиқ олишлари учун пойтахтимиз Нукус шаҳрига, И.В.Савиций номидаги музейга саёҳат уюштириб, ўз ҳисобидан маблағ ажиратиб барчани бирдек ҳордиғини чиқарди. Тўғрида бугунги оғир шароитда халқимизни кайфиятини кўтариш, руҳиятини тетиклаштириш касалликни ўйламаслик ва енгишга туртки бўлади.

Халқимизни ўйлаган ва саховат кўрсатиб хизмат қилаётган барча юртдошларимиз отахон-онахонларимизнинг дуосидан хурсанд.

Депутатимизга Бўзатов туман Экологик партияси номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўзбекистон Экологик партияси
Қорақалпоғистон Республикаси
Бўзатов туман партия ташкилоти