November 2, 2020

Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари пахта далаларида

Куз фасли бободеҳқон ойлар давомида қилган меҳнатини сарҳисоб қиладиган муҳим палладир.Айниқса, фермер хўжаликлари табиат инжиқликларини мардоновор енгиб пахта далаларида етиштирилган оқ олтиннинг ҳар мисқолини нобуд қилмай териб олишга ҳаракат қиладилар. Бу каби машаққатли ишларда албатта фидоий инсонларимиз яқиндан кўмак берадилар.

Бугун об-ҳаво имкониятларидан унумли фойдаланиб Бухоро вилоятининг барча фермер хўжаликлари далаларида пахта терими авж паллада. Пахтакорларга қулай шароитлар яратиш уларнинг меҳнатини рағбатлантиришнинг пуҳта механизми амалга ошириб борилмоқда. Кўплаб ташкилотлар қатори Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилоят партия ташкилоти вакиллари ҳам доимий равишда пахта далаларида бўлиб, илғор теримчиларни рағбатлантириш асносида партия мақсад вазифалари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар.

Жорий йилнинг 30-октябрь куни Бухоро вилоят ва туман партия ташкилоти вакиллари Қоракўл туманидаги “Абдуқодир Эшон” фермер хўжалиги далаларида бўлдилар. Бир пиёла чой атрофида пахта теримчилар билан дилдан мулоқот қилинди, табиат ва унинг неъматларини асраб-авайлаш бўйича суҳбат қилинди. Шунингдек,партиянинг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида маълумотлар берилди. Илғор теримчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Бухоро вилоят партия ташкилоти