Юксак масуълият ва ишонч иш самарадорлигининг асосидир

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланган Комилжон Тожибаев юксак масуълиятни ҳис этган ҳолда ҳудудий партия ташкилотларининг иш самарадорлигини ўрганиш, фаолияти билан танишиш ҳамда келгусидаги режалар борасида келишиб олиш мақсадида ҳудудларга учрашувлар ташкил этишни режалаштирган эди.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Бухоро вилояти, туман, шаҳар партия ташкилоти раислари ва мутахассислари ҳамда туман, шаҳар Кенгаши депутатлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят Кенгаши раиси Анвар Ниёзов очиб берди. К.Тожибаев Бухоро вилояти партия ташкилоти жамоаси билан танишар экан, аввало барчани кириб келаётган янги 2021 йил билан самимий табриклади ва шундай деди: Мен Бухоро шаҳрига кўп келганман. Лекин бугунги ўзгаришлар, янгиланишлар кишини ҳайрон қолдирадиган даражада.

Лекин бу ўзгаришлар атроф муҳитга ўз таъсирини кўрсатмай қўймайди.

Атроф муҳит мусаффолигини борича сақлаб қолишимиз лозим. Тўғри тадбиркорларга кенг йўл очилган бу билан улар табиатга, инсон саломатлигига зарар келтирмаслик шарти асосида фаолият олиб боришини айтиб, экология ва атроф муҳитни асраш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини олдини олиш, аниқлаш, чек қўйиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Чунки бу ўзгаришлар, қурилишлар табиатга ва инсон саломатлигига зарар етказилиши ҳисобига бўлмаслигини бугун барча аҳоли қатлами тушуниб етганини қайд этди.

Учрашув сўнгида юксак масъулият ва ўз ишига виждонан ёндашган, фидоий партия вакилларига эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси

матбуот хизмати