October 29, 2020

Ҳар бир мурожаат жавобсиз қолмайди

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутатига Шайхонтоҳур тумани “Кохота” маҳалласи А.Соғуний кўчаси, 25 уйда яшовчи фуқаро Ботиров Ботир томонидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатга кўра, “Кохота” маҳалласи ҳудудида жойлашган бузилишга тушган уй-жойлар бузилиб, ўрнига қурилиш қилинади деб 3 йил олдин қазиб қўйилган катта чуқурлик мавжуд бўлиб, ҳозирда ушбу жойда турли чиқиндилар тўпланган, чуқурдан канализация қувури ҳам ўтган бўлиб, турли ёмон хидлар чиқишидан аҳоли норози бўлмоқдалиги айтилган.

Мурожаат бўйича жойига чиқиб ўрганилганда, Тошкент шаҳар Ҳокимининг 2018-йил, 24-ноябрдаги “Ер майдонида ободонлаштириш ва бузиш ишларини олиб бориш ҳақида”ги 1563–сонли қарорига асосан “Кохота” маҳалласи ҳудудида жойлашган турар жой бинолари бузилишга тушган ва бузилишдан бўшаган ҳудудлар турли давлатларнинг элчихоналари учун ажратиб берилганлиги.

Аммо қурилиш объекти қаровсиз ётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигига ушбу ҳудудларни вақтинчалик тўсиқ-деворлар билан ўраш, қўриқлаш масалаларини ташкил этиш юзасидан Тошкент шаҳар Ҳокимлиги томонидан 2-сентябрь куни расмий сўров билан мурожаат қилинганлиги лекин ушбу қурилиш майдони ҳозирги кунгача қаровсиз ётганлиги аниқланди.

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати томонидан юқорида кўрсатилган манзилдаги ҳудудларда элчихоналар раҳбарияти томонидан ташкилий ишлар амалга оширилгунга қадар, ушбу ҳудудда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, чиқиндилар олиб чиқиб кетилишини таъминлаш, чиқинди ташламаслик тўғрисида огоҳлантириш белгилари қўйилиши юзасидан амалий ёрдам берилди.

С.Расулев
Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман
Кенгаши депутати,
Ўзбекистон экологик
партияси Шайхонтоҳур туман
Кенгаши раиси