November 25, 2020

СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ

Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан аҳоли саломатлигини асраш ҳамда мунтазам спорт билан шуғулланиш борасида марафонлар ташкил этилмоқда.

Куни кеча ана шундай пиёда юриш марафони Бойсун туман марказида Газа маҳалласида жойлашган стадионда бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари туғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан кексаларга эьтибор ва ғамхўрликни кучайтириш, уларнинг мазмунли соғлом ҳаёт кечиришларини таьминлаш мақсадида "СОҒЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5000 ҚАДАМ" шиори остида пиёда юриш марафони ўтказилди.

Ушбу тадбирда нафакат кексалар балки аёллар ва ёшлар ҳам фаол иштирок этдилар. Ўзбекистон Экологик партияси Бойсун туман Кенгаши вакиллари ҳам фаол эштирок этдилар, унда эрталабки бадантарбия машқлари, пиёда юриш саломатлик учун фойдали эканлиги тарғиб этилди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Сурхондарё вилоят партия ташкилоти