Ҳеч ким эътибордан четда эмас

Инсон манфаати ҳар нарсадан устун. Бу қоида ва тамойил жамиятимизда бош мезондир.Кўпчилик коронавирус ва унинг салбий оқибати ҳақидаги ташвишли масалаларга ҳам дуч келмоқда. Миробод тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутатлари ҳам бу борада тегишли чораларни кўришмоқда.

Тождорвирус пандемияси бироз бўшаганидан кейин фаолият юритиш юзасидан жойларда илгарига қараб силжиш кузатилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати, Миробод Туман ҳокими - Шуҳрат Пулатов туманда жойлашган шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси ва шаҳар болалар руҳий- асаб касалликлари марказида бўлиб, у ердаги қурилиш ишларининг бориши ва беморлар учун яратилган мавжуд шароитлар билан ҳам танишди.

Бу ташриф албатта шифохоналар маъмурияти томонидан илиқ кутиб олинди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Миробод тумани партия ташкилоти