Атроф мухитни мухофаза қилиш давр талаби

Мамлакатимизда атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолатни яхшилашни таъминлаш соҳасида изчил ишлар олиб борилмоқда.


Бутунжахон Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунини нишонлаш доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун жаҳон миқёсида долзарб бўлган экологик муаммолар тўғрисида халқаро жамоатчиликни хабардор этиб, шу муаммоларни ечишга дунё халқларини чорлайди. Йиллар оша мазкур кун 100 дан ортиқ мамлакатда нишонланиб келиб, ҳозирда экологик муаммоларни ечишга ёрдам берувчи муҳим бир замин бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, ушбу кунда барча халқлар бирлашиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, она-еримизни асраб қолишга ўзининг шахсий ҳиссасини қўшиш имконига эга бўладилар.
Бутунжахон Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни БМТ Бош Ассамлблеяси томонидан 1972 йил Стокголмда бўлиб ўтган Инсоният муҳити мавзуидаги конференцияда 5-июнь, Бутунжахон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни деб элон қилинди.


Атроф муҳитнинг ифлосланиши оқибатида келиб чиқадиган касалликлар туфайли ҳар йили сайёрамизда камида 5 ярим миллион киши вафот этади. 2050 йилда бу рақам 6 миллион кишидан ортиб кетиши айтилмоқда.
Республикамизда экологик хавфсизлик ҳамда барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга, минтақалардаги экологик вазиятни соғломлаштиришга йўналтирилган қатор чора-тадбирлар амалиётга татбиқ этилаётгани ва бу борадаги қонунчилик базаси тобора такомиллаштирилаётганлигини ҳам айтиш ўринлидир.


Бинобарин, юртимизда экология, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган фундаментал ҳуқуқий базаси яратилган. Ҳозирги кунгача соҳага доир 30 га яқин қонунлар ва 170 дан зиёд қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.
Шунингдек ўсиб келаётган ёш авлодда экологик билим, онг ва маданиятни шакллантириш ҳамда ривожлантириш, экологик таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, шунингдек, экология соҳасидаги илм-фанни жаҳоннинг илғор инновацион технологияларини жалб этган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида 2019 йил 27 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.


Шу жумладан Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти вакиллари томонидан халқимиздан келиб тушаётган экологик муаммоларни ҳал этишда амалий натижаларга эътибор қаратилмоқда
Жумладан жорий йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Экологик партиясига Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, “Янгиобод” ва “Ифтихор” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар мурожаат этиб, очиқ далада мавжуд бўлган чиқиндихонада ёнғин чиқиши оқибатида, унинг тутуни аҳолини нафас олишига салбий таъсир этаётгани ҳамда бу чиқиндихонадаги ҳашоратлар фуқароларни чақиши оқибатида турли касалликларни келтириб чиқишини маълум қилишган эди. Янгиўл туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекция инспекторлари билан ҳамкорликда тегишли техникалар жалб этилган ҳолда чиқиндихонани тозалаш ишлари бошлаб юборилди. Ҳудуд кенгроқ бўлгани учун 15 кунда тозалаш ишлари тугатилиши айтилди. Янгийўл туман партия ташкилоти раиси М. Қамбарова бу муаммони охиригача бартараф этишни ўз назоратига олди.


Шуниндек, Бекобод туманидаги “Хос” ва “Тақачи” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар мурожаат этиб, очиқ далада мавжуд бўлган чиқиндихонада ёнғин чиқиши оқибатида, унинг тутуни аҳолини нафас олишига салбий таъсир этаётгани маълум қилишган эди. Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти Бекобод туман партия ташкилоти раиси А.Рахимжонов ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари билан биргаликда келиб чиққан салбий оқибатни бартараф этишга эришишди.


Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти партия ташкилоти 5-июнь, Бутунжахон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунига қарамасдан аҳолига, айниқса ёш авлодга хар доим атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраб авайлаш, табиатга эътиборли бўлиш ҳақида тушунтириш ишларини ҳамда онлайн тарзда олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси
Тошкент вилояти партия ташкилоти
бош мутахассиси Ибрагимова Н.