Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон ветеранлар уюшмаси томонидан бир қатор ходимлар тақдирландила

Устоз. Бу улуғ ном айтилган ҳар бир қалбда улуғ бир туйғу ҳосил бўлади. Инсон ота-онасини қанчалик ҳурмат қилса, устозини ҳам шунчалик ҳурматлайди. Чунки ота- она фарзандига нон-туз берса, устоз унга илм-у ирфон беради. Ота-она фарзандининг бугунини таъминласа, устоз илм бериб унинг келажакда комил инсон бўлишини яхши амаллар қилишини, эл-юрт учун хизматда бўлишни уқтиради.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси томонидан “Устозлар ва мураббийлар” кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида Ўзбекистон Экологик партияси ҳамдаЎзбекистон Ветеранлар уюшмаси ташаббуси билан ўз соҳасида фидокорона фаолият юритган устозларни кўкрак нишонива ташаккурномалар билан тақдирладилар.

«Биз ҳамиша ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга доимо таъзимдамиз!» - дея тадбирни Ўзбекистон Экологик партияси раиси ўринбосари С.Сангинов якунлади.

Ўзбекистон Экологик партияси

матбуот хизмати