Партия фидоийлари ҳамиша ардоғимизда

Бугунги оғир вазиятда юртимизда ҳар бир инсоннинг яшаш ҳуқуқи барчани бирдек бирлашиб ҳаракат қилишларини исботлаб берди.
Шунинг учун инсон ҳаёти унинг соғлом турмуш шароити йўлида Ўзбекистон Экологик партиясининг фидоий вакиллари ҳамда депутатлар қўлни-қўлга бериб инсон саломатлиги йўлида фидойилик кўрсатишмоқда.
Жорий йилнинг 3-4-август кунлари Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилояти Олтиариқ туман Кенгаши вакиллари ҳамда партиядан сайланган депутатлар ҳамкорлигида Олтиариқ туманида истиқомад қилаётган аҳолининг кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, 1-гуруҳ ногиронлари, ногирон фарзанд тарбиялаётган оилалар, фронт орти қатнашчилари, афғон уруши иштирокчилари, хизмат вақтида вафот этган ҳарбий хизматчилар оилалари шароити ўрганлиди.
Бу хонадон эгаларининг барчасига вирусга қарши курашувчи ҳамда иммунитетни кўтарувчи 21 турдаги дори-дармон воситалари тарқатилди.
Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ва депутатлари халқимизни кўнглини кўтариб, руҳан мадад бўлиб эртанги кунга ишончини ортиши йўлида амалга ошираётган бу фидоийликлари албатта Оллоҳнинг ардоғида савоби билан бўлишларини намоён этади.
Рахмат сизга депутатлар ва партиядошлар!


Ўзбекистон Экологик партияси
Олтиариқ туман Кенгаши