“Халқимиз саломатлиги йўлида бефарқ бўлмаймиз!”

Бугун бутун дунё балки юртимиз, олдида турган кўринмас ёв билан курашига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида мамлакатимиздаги барча соҳа вакиллари коронавирус инфекциясига қарши кураш, бу касалликни юқтириб олмаслик учун тозаликка риоя этиш, тўғри овқатланиш, қўлни тез-тез ювиб туриш, барча ишлатадиган жиҳозларни дизенфекциялаш ҳамда ниқобларни тақиб юриш саломатликни сақлаб қолишнинг гарови эканлигини уқтиришмоқда.
Ўзбекистон экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳам ҳам бу борада тушунтириш ишлари олиб бориб, аҳолига ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилмоқдалар, эзгу ишларда фаол қатнашмоқда.

Ўзбекистон экологик партияси Бектемир, Чилонзор, Миробод туман партия ташкилотлари мутахасисслари ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан ҳам маҳаллаларда халқ саломатлиги йўлида ҳамжиҳат бўлиб, “Илтимос уйда қолинг” шиори остида уйма-уй юриб кўп болали хонадон фуқароларига ниқоблар тарқатилмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи ва харидорларга қўлни дизенфекциялаш ва албатта ниқобда бўлишларини таъкидлаб, уларга ҳам ниқоблар тарқатилмоқда.
Тиббиёт ходимлари билан биргаликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда, иложи борича уйдан чиқмаслик, саломатлигига эътиборли бўлиш, фойдали машғулот билан шуғулланиш каби кўрсатмалар берилди.

Telegram Instagram Facebook Web Site

Ўзбекистон экологик партияси
Тошкент шаҳар партияси ташкилоти