Экоҳаракат 12 ёшда

Экоҳаракат сиз билан 12 йил бирга

Барчамизга маълумки 2008 йил 2 августда Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил этилди.

2008 йил 20 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган. Ҳозирда эса Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил этилганлигига 12 йил тўлди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати шу қисқа вақт мобайнида жуда кўп амалий ишларни олиб борди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ташаббуси билан Ўзбекистон Экологик партияси туман партия ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгаш депутатлари ҳамкорлигида “Экоҳаракат 12 ёшда” шиори остида амалий акция ташкил этилди.

Акциянинг мақсади карантин даврида кам таъминланган, қийналиб қолган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасини етказиб бериш ва ҳолидан ҳабар олиш билан ёрдам кўрсатилди.

Бу акцияни биринчи бўлиб Ўзбекистон Экологик партияси Миробод тумани партия ташкилоти бошлаб берди. Ўзбекистон Экологик партияси Миробод тумани партия ташкилоти, Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Хусанов Қахрамон Нишонович ва Ўзбекистон Экологик партиясининг Савдогарбанк ташкилотидаги бошланғич партия ташкилоти рахбари Л.Жумаев, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси А.Базаровлар ҳамкорлигида, Миробод тумани, Фитрат маҳалласида яшовчи кам таъминланган оилаларга турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари уйма уй кириб тарқатилди.

Ушбу акция давомида биргина Миробод туманидан 40 дан зиёд оилаларга моддий маънавий ёрдам берилди. Акциянинг кейинги босқичлари Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида давом этмоқда.

Ўзбекистон экологик партияси

Тошкент шаҳар партия ташкилоти