С.Расулев бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Чорсу буюм савдо комплекси” даги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Шайхонтоҳур тумани Кенгаши депутати Расулев Саидрасул,Шайхонтохур туман прокурори Мавланов Санжар, Шайхонтохур туман ДСИ бошлиғи Муллажонов Хожиакбар, Шайхонтохур тумани ҳокимлиги мутасаддилари, Шайхонтохур туман ИИО ФМБ, туман СЭНИ таркибидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Чорсу буюм савдо комплекси” Миллий либослар савдо дўконларини карантин қоидаларига риоя этиш аҳволини мунтазам равишда ўрганилиб борилмоқда.

Депутат бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари учрашувлари давомида бозордаги дўконларни ишлаш жараёни билан танишди. Ишчи-ходимлар билан мулоқот қилиб, уларга давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини тушунтиришди. Президентимиз раҳбарлигида пандемиянинг аҳоли турмуш тарзи ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилаётганини айтиб, ҳар бир ишни эҳтиёткорлик билан, қарантин қоидаларига риоя қилган ҳолда бажариш кераклигини таъкидлади.

Хавфсизлик Кенгаши ишчи гуруҳ томонидан “Чорсу буюм савдо комплекси” Миллий либослар савдо дўконларини ўрганиш жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланди.

Савдо дўконларида тепловизор, антисептик воситалар йуқлиги, дўконларнинг кириш жойида дезинфекцияли эритма билан тўйилган махсус тушама йуқлиги, одамларнинг дўконларга кириш қисмида ижтимоий масофа (камида 2,0 метр) ни сақланилмаётганлиги аниқланиб, огохлантиришлар берилди, баъзи дўконлар ихтиёрий равишда вақтинча фаолиятни тўхтатди. Дўконлар депутатлик назоратига олинди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Шайхонтохур тумани партия ташкилоти