Атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш

Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб, Экологик партия Сирдарё вилоят Кенгашида “Атроф-муҳитни ифлосланишини олдини олиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра сухбатда О.Бегиев сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами билан тадбир иштирокчиларини табриклади. Экологик партиядаги фаолият кўрсатаётган халқ, маҳаллий Кенгаш депутатларига келгуси фоалиятидаги ишларига ривож тилади. Шубҳасиз, мингларча одамлар яшаши учун истиқомат жойлари барпо этар эканлар, бунинг натижасида бокира табиатда қандайдир ўзгариш содир бўлади. Инсон табиат бойликларидан, унинг эхсонларидан оқилона, режали фойдаланмас экан, у ўз мархаматини кўрсатавермайди. Табиатга таъсир этишда баъзан жиддий хатоликларга йўл қўйилиши мумкин. Буни Орол фожиасида ҳам кўриш мумкин. Инсониятни хаёти уни ўраб турган табиий муҳит билан узвий боғлиқ бўлиб, буни тасдиқлайдиган манбалар ҳар қадамда учраб туради. Инсонларнинг меҳнат шароити, турмуш даражаси яхшиланишига ижобий таъсир этиши билан бирга у туғдирган экологик ўзгаришлар, ўз навбатида, инсониятга, уни ўз бағрида сақлаётган она табиатга асоратли таъсир кўрсатмоқда. Бизни ўраб турган табиатни чиндан ҳам она десак бўлади. Чунки у бутун борлиқни хаётбахш нафаси билан таъминлаб туради, тўйдиради, кийинтиради. Ана шундай мархаматли табиатнинг озор топиши у билан бевосита одомзод ва жониворларни тахликага солиб қўйиш мумкин. Жамиятда ҳар бир киши ўзининг ҳаёт фаолияти давомида бир йил давомида 1м3 чиқинди қолдиради. Шунча миқдордаги чиқинди шаҳар, республика ёки хамдўстлик давлатлари миқёсида кўриладиган бўлса, унда атроф муҳитимиз қанчалик ифлосланиб кетишини тасаввур қилиш мумкин бўлади.
Айтиш мумкинки, биргина Гулистон шаҳридан олиб чиқиладиган чиқиндилар учун ярим миллион сўм сарф бўлади. Ўша чиқиндиларни тадбиркорлик билан фойдаланилса, халқ хўжалиги, жумладан саноат учун керакли маҳсулотлар (метал, қоғоз, тола) иссиқлик олиш ва уларни тегишли мақсадлар учун ишлатса бўлади.
Шунингдек, тадбир давомида Янгиер шаҳар партия ташкилоти раҳбари ва партиядан сайланган депутат А.Насуллаев билан биргаликда шаҳарда ободонлаштириш ишларини бориши бўйича мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида шаҳарни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ўтказилган экахашар ўтказганлари, қатнашчиларга ва аҳолига экологик маданият ва маънавиятни ўстириш, атроф муҳитни ифлосланишини олдини олиш бўйича тушунтиришлар олиб борганни хақида маълумот берди.
Ўзбекистон Экологик партияси
Сирдарё вилоят партия ташкилоти