Дезинфекция тадбирлари давом этмоқда

Тинч, осойишта, ҳотиржам ва фаровон ҳаёт. Буларнинг бари саломатлик билан боғлиқдир. Чунки соғлик жойида бўлмаса тинчлик ҳам, бойлик ҳам, фарзандларнинг ҳам кўнгилга сиғмайди. Ҳозирда саломатлигимизни асрашда биздан талаб этиладиган вазифалар, карантин қоидаларига амал қилиш, дезинфекция ишларини доимий тарзда олиб бориш ва кўпроқ уйда қолишдир.

Бу тўғри тушунчаларни аҳолига етказиш мақсадида Фарғона вилоятида, хусусан Тошлоқ туманида ҳам мунтазам равишда тарғибот, профилактик ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси Тошлоқ туман кенгаши, туман санитария-эпедемиология осойишталик маркази, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида аҳоли орасида короновирус касаллигини тарқалишини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари амалга оширилиб, аҳолини карантин қоидаларига амал қилишга чақирилмоқда. Шунингдек ҳудудда деҳқон бозори, марказий ва ички кўчаларда, кўп қаватли уйларда махсус транспорт ва ташкил этилган дезинфеецион бригадалар ёрдамида кучайтирилган дезинфекция тадбирлари амалга оширилди. Туман марказида дезинфекция ишларини олиб бораётган ишчиларга масъуллар томонидан тушунтиришлар берилди.


Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати