ХАЗОНЛАР ОЛОВИНИНГ СОҒЛИҚҚА ЗАРАРИ

Табиатда барча нарсалар мутоносиб қилиб яратилган. Яшил барглар ва майсалар ўсимликларни озуқа моддалар билан таъминлайди.

Қуёш нури таъсирида карбонат ангидрид газини ютиб, кислород чиқаради. Ўсимликлар ҳавода автомобиллардан чиқарадиган заҳарли газлар, заводлар чиқарадиган заҳарли унсурларни ўзига ютиб олади.

Қуриган барглар ёқилганда ҳосил бўладиган тутиндан минглаб инсонлар нафас олиб соғлиғини хавф остига қўяди. Биринчи навбатда инсоннинг ўпка тизими зарарланади. Заҳарли моддалар қон орқали бутун танага тарқаб буйрак, жигар, бош мия ва нерв системасига катта зарар етказади.


Жорий йилнинг 25 феврал куни “Хазонлар оловининг соғликка зарари” шиори остида Урганч шаҳар Кенгаши раиси Б.Қаландаров ва ЎзЭп Хоразм вилоят партия ташкилоти мутахассиси Р.Пўлатовлар Урганч туманида бир гуруҳ фуқаролар томонидан хазонрезгилар ёқилишининг олдини олиб, фуқароларга хазон ва ахлатларни ерга кўмиш ёки чиқиндихоналарга олиб бориш тавсия этилди. Табиатимиз софлиги, хонадонимиз, яқинларимиз хавфсизлиги учун барчамиз бирдек масъул эканлигимизни, атроф муҳитни зарарлаш эса жавобгарликка олиб келишини унутмаслик лозимлигини таъкидлади.


Ўзбекистон Экологик партияси

Хоразм вилоят партия ташкилоти Кенгашининг ахборот хизмати