Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири

Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу эса қабул қилинаётган қонунлар, Президентимизнинг фармон, қарорлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топмоқда. Шу боис хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу соҳада Ўзбекистон Экологик партиясининг жонкуяр депутатлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенаши депутати Д.Исмоилжонова ҳамда тумандаги маҳалла раисларининг ўринбосарлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Унда маҳаллалардаги хотин-қизлар ўртасида ишсизликни камайтириш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишларига кўмаклашиш, кўмакка муҳтож хотин-қизлар ва унинг оиласи ҳолидан хабар олиш, улар муаммоларини ўрганиб уларга шарт-шароитлар яратиш, “Аёллар дафтари” борасида ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар партия ташкилоти