Тошкент шаҳрида партия аъзолари сафи кенгаймоқда

Мамлакатимизнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишни бош мақсади сифатида белгилаб олган Ўзбекистон Экологик партияси тарафдорлари сони кун сайин ортиб бормоқда.

Тошкент шаҳар партия ташкилоти ўз атрофига асосан атроф-муҳитни муҳофаза қилишга эътиборли инсонларни жамлаган ҳолда аъзоларни кўпайтирмоқда. Партияга аъзо бўлган фуқаро аъзолик гувоҳномасини қабул қилиб олар экан, келгусида ташкилот фаоллари билан доимо ҳамфикр бўлиб, ҳамкорликда иш олиб боришини таъкидлади.

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар партия ташкилоти