“Инсонларга кўмак бериш инсонийликдандир”

Жорий йилнинг 2 март санасида Қорақалпоғистон Республикаси Нукс шаҳри, Гелеўрай махалласи, 5-уйда истиқомат қилувчи Душанова Ўрингул Сейназаровна Ўзбекистон Экологик партияси ташкилоти Марказий Кенгашининг ишонч телефони орқали мурожаат қилиб, қўшнининг ери билан чегарасида мевали дарахтлари борлигини айтиб, бу дарахтларини суғориш учун мўлжалланган ариқни қўшниси кўмиб ташлаган. Уйи таъмирталаб бўлиб ётганини изоҳлади.
1 нафар қизи 20 йилдан буён қандли диабет билан касалланади. 10 йилдан буён кўзи кўрмайди. Қийналган оила бўлиб дарахтларини сақлаб қолишда ёрдам сўраган.
Ушбу мурожаат ўрганиш мақсадида 4 март куни экологик партия ташкилотининг мутахассислари Аметова Сарбиназ ва Генжебаева Дильфуза фуқаронинг уйига ташриф буюришди. Уй эгаси Душанова Урингул уйида ногирон кизи борлигини айтган, лекин ходимларни уйига киритмаган. Маълум бўлишича қўшниси билан чегарасидаги ариқни кушниси кўмиб ташланган ва янги қурилиш материали (шифер) билан девор кўтарган. Фуқаро Душанова эса бу ариқ орқали дарахтларини суғоришини айтган. Бу ариқ ва ер кимга тегишли эканлигини аниқлаш мақсадида қўшнини тополмаган.
Мурожаат назоратга олинди. Қайта кўриб чиқиш учун алоқада бўлишлари айтилди.