“Коронавирус балоси инсонийликдан устун келолмайди!”

Бугун бутун дунёни ўйлантираётган “Covid-2019” коронавирусига қарши бутун ҳамжамият курашмоқда. Ҳозирда мамлакатимизда ҳам ушбу касаллик билан касалланганлар бор ва улар назоратга олиниб, ушбу касалликнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Албатта бу вазиятда саросимага тушмаслик ва касалликнинг олдини олиш зарур. Ушбу касаллик профилактикасининг энг самарали йўли шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзидир.
Шу муносабат билан жойларда Ўзбекистон Экологик партияси Қува туман Кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташаббускор бир гуруҳ ёшлар томонидан “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида акциялар ўтказилмоқда.

Аксия доирасида тумандаги тиббиёт муассаларида, аҳоли кўп тўпланадиган гавжум жойларда, автошохбекатларда, умумий овқатланиш жойларига ҳамда корхона, ташкилотларга ташриф буюриб бу ердаги аҳолига 3500 мингдан ортиқ бир марталик тиббиёт ниқоблари ва 1000 дан ортиқ совун ҳамда бир марталик қўл сочиқлар бепул тарқатилди.

Telegram Instagram Facebook Web Site

Ўзбекистон Экологик партияси Қува туман Кенгаши.