Депутат фаолиятига бир назар

Ўзбекистон Экологик партияси “Аёллар қаноти” нинг фаолияти пандемия даврида оилаларга ёрдам бериш борасида самарали ишларни олиб бормоқда.

“Йўл харитаси”да пандемия шароитида амалга ошириладиган тадбирлар ҳам киритилган бўлиб, барча ҳудудий партия ташкилотларининг “Аёллар қаноти” йўналиши белгилаб олинган.

Ушбу йўналишда сай ҳаракатларни амалга оширишни давом эттираётган Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мохира Хаджаева куни кеча шаҳримиздаги 1277-“Call-center”га ташриф буюрди.

Мақсад бугунги оғир ва синовли кунларда оиланинг бахти унинг хотиржамлиги, оила аъзоларининг саломатлиги ҳамда тинчлиги муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда аҳолини айниқса хотин-қизларнинг хотиржамлигини ўйлаб уларга керакли тавсиялар вақтида етиб боришини кузатди ва ўзи ҳам ишга киришиб кетганини ҳис этди.

1277-“Call-center”да ташкил этилган шарт-шароитлар билан танишди. Қисқа рақамли 1267 номери ҳамда 8 та қўшимча номерлар ажратилган бўлиб, у ерда врачлар, Миллий Гвардия, ИИБ, психологлар фаолият юртимоқда. Бир кунда 70дан ортиқ мурожаатлар тушиб, жами шу кунга қадар 624 та мурожаатлар ўрганилди.

Аёл соғлом бўлса соғлом фарзандни дунёга келтиради ҳамда соғлом шароитда тарбия ва таълим олади. Пандемия даври эса аёлларнинг саломатлигига салбий таъсир этмаслиги, фарзандлари ҳам саломат бўлишлари, руҳан тетик, жисмонан соғлом бўлишлари учун ана шундай сай-ҳаракатлар амалга оширилиб, психолог маслаҳатидан ҳам кенг фойдаланилмоқда.