“Туман партия ташкилотлари фаолияти” бўйича ярим йиллик ҳисоботлар олинди

Жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳамда туман партия ташкилотлари иштирокида ZOOM иловаси орқали “Туман партия ташкилотлари фаолияти” бўйича ярим йиллик ҳисоботларини тинглаш видеоконференция тарзида ўтказилди

Ушбу конференция йиғилишидан кўзда тутилган мақсад Тошкент шаҳар партия ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш ҳамда иш унумдорлигини оширишдан иборатдир.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси гурух раҳбари Ш.Азизов, ЎзЭП Тошкент шаҳар партия ташкилоти раиси ўринбосари И.Сагдуллаев, туман партия ташкилоти расилари ҳамда Тошкент шаҳар ходимлари иштирок этдилар.

Йиғилишда юқорида иштирок этган туман партия ташкилоти раислари томонидан ўтган ярим йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан хисоботлари тингланди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Тошкент шаҳар партия ташкилоти