Депутат ҳамиша халқ билан бирга

Дунё аҳолисин бирдек ташвишга солган юқимли инфекция барчани бўш вақтдан унумли фойдаланишга ҳам жалб этмоқда. Карантин қоидаларига риоя этиш, кўчага маскасиз чиқмаслик, зарур бўлмаганда кўчага чиқмаслик ва бу йўлда бўш вақтини унумли ташкил этиш ҳаётий қоидага айланиб улгурди. Ҳатто партия депутатлари берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ёшларни бўш вақтини иш билан таъминлаган ҳолда анча эзгу ишларни амалга оширишмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 18 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши депутати Абдуқахор Қурбонов ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ИИБ раҳбар ва ходимлари билан биргаликда туманда жойлашган “Улуғбек” шаҳарчаси ҳудудида қайта реконструкция қилинаётган Маданият саройи ишчиларига коронавирус инфекцияси юқмаслигини олдини олиш мақсадида гигиеник воситалар ва ниқоблар тарқатилди.

Шунингдек депутат А.Қурбонов томонидан уларга оила аъзолари иложи борича уйда қолишига, карантин қоидаларига риоя этишга ва бўш вақтини унумли иш билан ўтказиш каби тушунтириш ишлари олиб борди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Мирзо Улуғбек тумани партия ташкилоти