Fayzbog.uz сайти таҳририятига

 Ҳурматли таҳририят аъзолари,

 Ўзбекистон Экологик партияси фаолиятини асоссиз қилган танқидиингизни партиямиз аъзолари ва шахсан мен – бизга нисбатан ҳақорат, деб қабул қилдик. Сабаби, бу танқидни, сўнгги пайтларда баъзи қўштирноқ ичидаги блоггерларнинг пиари каби, яъни хеч ким танимайдиган таҳририятингизни оммалаштиришга бўлган уриниш, деб баҳолаш мумкин.

“Табиатига катта зарар теккан Сирдарёни асрангчи”, дебсиз!? Асраб келганмиз ва асраймиз ҳам. Бу каби талофатлар оқибатларини юмшатиш ва мамлакатимизда экологик муаммоларни бартараф этиш бўйича Партиямизнинг ўз дастури ва кучли салоҳиятга эга мутаҳассислари мавжуд.

Бизни сайлаган ва ишонч билдирган халққа қўлимиздан келган барча ёрдамни қиляпмиз ва бундан буён ҳам бу ишларни тизимли давом эттирамиз. Бу ҳақда сизга ҳисобот беришни мавридимикин!?

“Экологияни вайрон қилган айбдорларга нима чора кўрасиз”, деган ғалати савол ҳар қандай инсонни ғашини келтиради ҳалос. Ўша куни бўлган кучли шамолни-ю, кучли ёмғирни айблаб, она табиатга шикоят қилишни маслаҳат беряпсизми!? Агар ““Сардоба” сув омбори қурилишида инженерлик ҳатоликларга йўл қўйилган”, деган назарияни илгари сураётган бўлсангиз, бу борада Партияга эмас, мутасадди идораларга мурожаат этишни маслаҳат берамиз!

Халқимиз бошига келган бу синовли дамларда, мавжуд муаммоларни ҳамжиҳатликда ечимини топишга ҳаракат қилаётган Ўзбекистон Экологик партиясининг эшиклари, эзгу нийятли ва бой илмий ва ҳаётий тажрибага эга инсонлар учун доимо очиқлигини эслатиб қоламиз.

Севара Файзиева

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси в.в.б.