“Ер хазина – томорқа бебаҳо бойлик”

Фарғонанинг Қува тумани боғларида пишиб етилган мазаси тилни ёрадиган қизил анорларидан бир бор тановвул қилган киши яна бу анорлардан баҳраманд бўлишни ҳохлайди.

Қуванинг ўрик, олма, гилослари, шафтолию, анжирлари, беҳию узумларининг тарифи дунёга таралгани рост. Қувага кетаверишдаги боғу роғлар мева ва сабзовот тутади гўё.

Турфа ҳил гуллар бу гўзал ҳудудни янада чаманзорга айлантиради. Бу неъматларнинг барча барчаси бобоқуёш нуридан баҳра олиб Қува заминида, қуваликлар томорқа ерларида етиштирилмоқда. Қуваликлар ҳонадон томорқаси билан бирга иссиқхонадарда ҳам турли сабзовот экинларини етиштириб, оилалари фаровонлигини ошириб боришмоқда.

Президентимизнинг аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиш бўйича қилнан мурожатларидан келиб чиқиб, ўзлари севган, ўзлари ардоқлаган ер, томорқага янада эътиборли бўлиб, экинлар парваришини янада кучайтирдилар.

Мазкур мурожат тарғиботини аҳолига етказиш борасидаги тарғибот ишлари туман ҳокимлиги, Экологик партияси Қува туман кенгаши томонидан юксак савияда олиб борилмоқда.

Томорқага янада ишлов бериш, мўл ҳосил берадиган экинлар экиш, ўғитлаш юзасидан кераклик тавсия, маслаҳатлар берилди. Бу борадаги ишлар туманнинг барча ҳудудларида олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят кенгаши матбуот хизмати.