“Табиатга эҳтиром юксак туйғу”

Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроя қўмитаси раиси Б. Б. Алихановга Ўзбекистон Республикаси “Ўзтемирйўловчи” Акциядорлик Жамияти Йўловчи вагонларни техник, технологик тайёрлаш ва таъмирлаш филиалидан 2020 йил 10 март № 259-сонли хати билан мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатни жойида ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси “Ишонч телефони” бўлими бошлиғи Э. П. Эшонқулов, Ботаника боғи директори Абдиназаров Содиқжон Холиқназарович ҳамда мутасадди вакиллар билан учрашув ташкил этди.


Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Яккасарой туман кичик халқа йўли кўчасида жойлашган “Йўловчи вагонларни техник тайёрлаш ва таъмирлаш филиали”га бириктирилган 0,50 гектарли майдонда узоқ йиллар давомида ободонлаштириш ишлари олиб борилган ва 230 дона “Элдор” қарағайи ҳамда 80 дона можжевельник нина баргли дарахтлари (арча) ўтказилиб, ўстириб келинмоқда. Дарахтларни суғориш учун ер остидан сув қазиб чиқарилган. Арчаларнинг баландлиги 2,5 метрдан 5 метргача барқ уриб ривожланмоқда ҳамда шаҳримиз манзарасига кўрк қўшиб, атрофдаги шаҳар экологиясини тозалигига анча йиллардан буён фойда келтирмоқда. Ушбу ободонлашгтирилган ҳудудни сақлаб қолишга амалий ёрдам сўралган.


Ўрганиш натижасида бу дарахтларнинг ёши 14-15 ёшли бўлиб, бўйи 3-5 метрдан ошган. Аслида дарахтларни кўчириб ўтказиш ёши 4-6 ёшни ташкил этиши керак. Бу дарахтларни кўчириб ўтказишда 60 фоизи нобуд бўлиши мумкин. Шунинг учун ушбу боғ сақланиб қолиниши атрофда истиқомат қилаётган аҳоли учун табиий кислород манбаи бўлади.

Ўзбекистон Экологик партияси
бўлими бошлиғи:
Э. П. Эшонкулов.

Web sait

Telegram

Facebook

Instagram