МАТОНАТЛИ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН СИНОВЛАРНИ ЕНГАМИЗ

Ҳали Буҳородаги ҳолат бутунлай ўнгланмасидан Сирдарё вилоятининг Сардоба тўғонинг бузилиши, ундан тошиб чиққан сувнинг аҳоли хонадонларига жиддий зиён келтириши, шу орқали етказилган талофат барча ҳамюртларимизни қайғуга солди. Сардоба аҳолисиг бошига тушган аянчли ҳодисага бефарқ бўлмай бу ерли одамларга ёрдамга шошилган халқимиз ахиллиги яна бир карра намоён бўлди. Бу воқеага фикр билдирмаган, уларнинг дардига даво бўлиш учун қўлидан келганча ёрдам беришни истаган одамларнинг кўплиги туман аҳолисига таскин бўлди.

Воқеа содир бўлган куни давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Сардобага етиб келиб, туман аҳолисига катта далда бўлди. Бу ерлик ватандошларнинг кўнгилларини тинчлантириб, муаммо тез кунларда бартараф этилиши, сизнинг олдингизда халқ, миллат мана Президент турибди барча ёрдамни берамиз. Сардоба обод бўлади дея қалбларига таскинлик олиб кирди ва ҳолат ўнгланмагунича ҳеч қайси раҳбар бу ердан кетмаслиги, ҳеч қайси хонадон эътиборсиз қолмаслигини айтиб ўтди.

Сардобаликлар бошига тушган бу синовни енгиб ўтишларига бутун халқ мадад бўлишга тайёр. Барча қўлидан келганча уларга ёрдам беришга интилмоқда. Бу офат фақат сардобаликларникимас хаммамизнинг ғамимиз дея қалбан яқин бўлишга, ёрдам қўлини беришга ҳаракат қилишмоқда.

Барча вилоятлардан катта юк машиналари карвонларида тадбиркорлар, ташкилотлар, шу юрт фуқаросиман деган ҳамюртларимиз томонидан хайрия ёрдамлари жўнатилиб, синовли кунларда уларга мадор бўлишмоқда.

Бу эзгу ишга Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши, вилоятлар, улардаги туман шаҳар партия ташкилоти ходимлари ҳам муносиб ҳисса қўшишмоқда. Дардимиз, ғамимиз, яхши кунларимиз бир дея ёлғиз қолдирмай Сирдарёга ёрдам, кўмак ҳайриялари жўнатилмоқда. Бу борадаги бишлар хусусан, Фарғонада ҳам ташкил этилди. Вилоят ҳокимлиги, Экологик партиянинг вилоят кенгаши, Экологик партия ва бошқа партиялардан сайланган депутатлар, ёшлар вакиллари, маҳаллалар фаоллари хайрия, саҳоват ишларига ҳисса қўшиб, бу эзгу ишларга барчани чорлаб келишмоқда. Зеро ҳар эзгу ва хайрли ишда юз барака бор.

Синовли дамларда матонатли бўлиш халқимизнинг эзгу шиорларига айланди. Бу ташвишларни ҳам янада ҳамжиҳатлик, бирдамлик, сабр қаноат билан албатта енгиб ўтамиз.

Сардоба аҳолиси давлатимиз, Президентимиз, халқимиз кўмагида тез орада ҳаётларини ўз изига тушириб олишларига ишонамиз

М.МАҲМУДОВ,Ўзбекистон Экологик партияси

Фарғона вилоят партия ташкилоти раиси.