Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида атроф-муҳитни асраш ва чиқиндиларни бошқариш тартибини такомиллаштириш бўйича ўтказилган йиғилишда кўтарилган масалалар

Маиший чиқиндилар муаммосига алоҳида тўхталиб ўтилди. Чиқиндилар хажми йилдан-йилга ортиб бораётганлиги, ҳозирда уларнинг ҳажми йилига 7 миллион тоннадан зиёд эканлиги қайд этилди. Маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар талабга жавоб бермаслиги қайд этилди. Чиқиндилар

нинг атиги 19 фоизи қайта ишланаётганлиги етарли эмаслиги айтиб ўтилди. Ушбу соҳага хусусий секторни жалб қилиш тизими қониқарсиз баҳоланди. Санитар тозалаш масалалари ҳам танқид остига олинди. Жойларда санитар хизматлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлиги айтиб ўтилди. Маиший чиқиндилардан ташқари қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ муаммолар ҳам ҳал этилмаганлиги, улар учун полигонлар мавжуд эмаслиги ҳақида сўз борди.

Мавжуд 221 та чиқинди полигониларини санитария-экология талабига жавоб бермаслиги танқид остига олинди. Зудлик билан полигонларни санитария-экологик ҳолатини яхшилаш ва уларни тартибга келтириш бўйича топшириқлар берилди. Чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича қатъий топшириқлар берилди.