Оғир синовли кунларда бирмиз ҳамжиҳатликда ҳаракатдамиз

Дунё халқларини тинчини бузишга уринаётган кўринмас бало бизнинг халқимизни ҳам сергак бўлишга, бирлашишга яна бир бор ўргатди.
Бугунги кунда барча ҳудудларда аҳолини бу вирусдан ҳимоя этиш мақсадида турли йўналишларда доимий ҳаракатда бўлган Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари ҳамда депутатлар савобли ишларни давом эттирмоқдалар.
Ўзбекистон Экологик партиясидан сайланган Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Холмирзаева Феруза Абдуллаевна ҳам бугун ўз сайловчиларига мадад бериб келмоқда.
“Пандемия шароитида мухтож оилалар ҳолидан хабар оламиз” шиори остида Термиз шаҳар “Жайхун” маҳалласи фуқаролари билан учрашиб мурожаатларини тинглади, вақтинча ишсиз қолган, кўп фарзандли оилаларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатди.
Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Холмирзаева Феруза Абдуллаевна Термиз шаҳар “Жайхун” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг вояга етмаган фарзанди учун нафақа пули олишида ҳам амалий ёрдам кўрсатди.

Ўзбекистон Экологик партияси
Термиз шаҳар Кенгаши