Амалий режадан амалий ишлар сари

Дунё аҳолисин бирдек ташвишга солган юқимли инфекция барчани бўш вақтдан унумли фойдаланишга ҳам жалб этмоқда. Карантин қоидаларига риоя этиш, кўчага маскасиз чиқмаслик, зарур бўлмаганда кўчага чиқмаслик ва бу йўлда бўш вақтини унумли ташкил этиш ҳаётий қоидага айланиб улгурди. Ҳатто партия депутатлари берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ёшларни бўш вақтини иш билан таъминлаган ҳолда анча эзгу ишларни амалга оширишмоқда
Бўстонлиқ тумани 6-Думалоқ округидан сайланган туман кенгаши депутати Эргашбой Юлдашбоевнинг ташаббуси билан туманда фаолият юритаётган касб-ҳунар коллежларидаги мавжуд тикув машиналаридан унумли фойдаланиб, бюджетдан ташқари топилган маблағлар ҳисобидан 2000 дона тиббий ниқоблар таёрланди.
Бу тиббий ниқоблар жамоат жойларда эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди. Тумандаги 4та секторларга ҳам 200 донадан тиббий ниқоблар етказиб берилди. Аҳолига уйда қолишига, карантин қоидаларга риоя этиш, бўш вақтини унумли иш билан ўтказиш каби тушунчалар тушунтирилди.

Партиянинг Бўстонлиқ тумани Кенгаши