Экологик маданият – мустаҳкам пойдевор

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Миробод туман партия ташкилоти ва Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати Хусанов Қаҳрамон Нишонович ҳамкорлигада “Экологик маданият – мустаҳкам пойдевор” мавзусида “Экологик рейд” ташкил этилди.

Ушбу “Экологик рейд” Тошкент шаҳар Миробод тумани “Абдурауф Фитрат” МФЙ 2,3,4-Янгизамон тор кўчаларида жойлашган кўп қаватли хонадонлар олдида ташкил этилди. Ушбу экологик рейдда Ўзбекистон Экологик партияси Миробод тумани партия ташкилоти, Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгаши депутати Қ.Хусанов, туман “Ободонлаштириш” бошқармаси 6-бригада бошлиғи ва жамоаси, “Абдурауф Фитрат” МФЙ аҳолиси иштирок этишди.

“Экологик рейд”нинг мақсади, куз қиш мавсуми бошланиши муносабати билан хазонрезгилик, баргларни ёқилиши, атроф-муҳитга зарарли моддаларни чиқарилишини олдини олиш учун ташкил этилган.

“Экологик рейд” давомида юқоридаги манзилдаги кўп қаватли уйларнинг ички кўчаларда йиғилган хазонларни, шох-шаббаларининг уюми ҳосил бўлганлиги натижасида аҳолига ноқулайлик туғдиргани кузатилди.

Шунингдек тўпланган хазонларни ёқиш ва атроф-муҳитга зарар етказилганлиги мазмунида аҳоли норозичилик билдирди ва экологик рейд қатнашчилари томонидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилди. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида, шу вақтнинг ўзида Миробод тумани “Ободонлаштириш” бошқармаси 6-бригада сафарбар этилди. Туман “Ободонлаштириш” бошқармаси 6-бригада бошлиғи М.Махамадиева бошчилигида хазонлар йиғиштириб, ҳудуддан олиб чиқиб кетилди. Аҳоли томонидан иштирокчиларга миннатдорчилик билдирилди.

Зеро Тошкент шаҳридаги бу каби экологик муаммоларга бефарқ бўлмаслик ва шунинг билан бирга экологик дунёқарашни шакллантириш нафақат глобал муаммоларнинг олдини олувчи омил, айни пайтда экологик хавфсизликни таъминловчи восита, экологик маданиятни юксалтириш усули ҳисобланади.

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар Миробод тумани партия ташкилоти