Ва нихоят 8-январ куни Наманган вилоятининг Наманган шахри ва текислик худудларида биринчи кор ёгиши кутилмокда.

by Абдулахатов Эркин Икрамович
Ва нихоят 8-январ куни Наманган вилоятининг Наманган шахри ва текислик худудларида биринчи кор ёгиши кутилмокда.


Ха албатта, 8-январ кундуз куни вилоят худудига гарбий нам оким ёгингарчиликлар билан кириб келади. Бу ёгин катта эхтимол билан кечга якин кор куринишида ёгиб утиши аник булиб бормокда. Бу гарбий окимнинг биринчи боскичи булиб, унда ёгингарчилик умумий микдори нисбатан куп булиши кутилмокда.


9-10 январ кунлари хам вилоят нам оким таъсирида булади. Аммо ёгингарчилик булиши эхтимоли жуда хам кам.


11-январ куни вилоят худуди гарбий нам окимнинг охирги боскичи таъсирида булади. Вилоятнинг деярли хамма худудларида оз микдорда кор ёгиши кутилмокда.


12-14 январ кунлари Наманган вилояти худуди Антициклон таъсирида булади. Хаво очик ёгингарчилик кутилмайди. Хаво харорати нисбатан кутарилиши кутилмокда.


15-19 январ кунлари вилоят худуди яна гарбий окимлар таъсирида булиб, бу кунлари ёгингарчиликлар булиши кутилмокда.


Умуман олганда, кейинги 15 кунликда хаво хароратининг кескин пасайиб кетишига олиб келувчи совук антициклонларнинг вилоят худудига кириб келиши кутилмайди.

January 7, 2019
by Абдулахатов Эркин Икрамович