F
@farrux.tash
5 posts

Шаҳрисабзлик ота 3 нафар фарзанди учун 100 млн сўм алимент тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 25.01.2016 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Қ.Ш.дан 2 нафар фарзандининг, Шаҳрисабз туманлараро судининг 2.07.2019 йилдаги суд буйруғига асосан 1 нафар, жами 3 нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашлиги белгиланган. Қарздор шу кунга қадар алимент пулларини тўлаб келган. Жорий йилнинг 9-июль куни фуқаро Қ.Ш. алимент қарздорлигидан бутунлай қутулиш, мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқларини тиклаш мақсадида ундирувчи билан келишган ҳолда 100 млн. сўм алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Яккабоғлик қарздор отадан 28 млн сўм алимент пули ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманлараро судининг 2018 йил 7 февральдаги ижро варақасига асосан, Яккабоғ тумани Мевазор қишлоғида яшовчи С.Н.дан мурожаатчи Д.Қ. фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган (https://t.me/mib_qashqadaryo_vil/1963).

“ЙЎЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ” КОРХОНАСИДАН 700 МЛН. УНДИРИЛДИ

Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими иш юритувига иқтисодий суднинг қарори билан “Нарпай туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан ундирувчилар - турли масъулияти чекланган жамиятлар фойдасига жами 700 млн. сўм қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий 15 кунлик муддат берилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 700 млн. сўм ундирувчиларнинг фойдасига тўлаб берилди.

Боғча тарбиячиси ишга тикланди

Йиллар давомида ҳам отасидан, ҳам онасидан айрилган Н.Р. ишлаб ўзини чалғитиб юрарди. Китоб туманидаги мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи вазифасида, куни бўйи болалар билан бўлиб, овунарди. Aммо у жорий йилнинг март ойида 5 йилдан буён ишлаб келаётган ўз ишидан ҳам айрилди.

Бахтли оилалар кўпаяверсин !

Фуқаролик ишлари Жомбой туманлараро судининг қарори асосан қарздор Ж.М.дан ундирувчи Н.В.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган ва суд қарорига асосан ижро ҳужжати Бюронинг Жомбой туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21,87-моддаларига асосан тегишли ташликотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган. Қарздор Ж.М.нинг алимент қарздорлиги қайта ҳисоб китоб қилинганда анчани ташкил қилган. Ушбу қарздорликни тўлашлик учун қарздор билан...