February 19, 2019

Ёшлар нега бузилиб кетди?

Ёшлар нега бузилиб кетди? 1991 йилда америкалик социологлар Н.Хоув ва Уилям Штраус 1900 йилдан то 2000 йилгача туғилган инсонларни турли жиҳатдан таҳлил қилиб чиқишди ва “Авлодлар назарияси” ни яратишди. Унга кўра 20 аср одамлари қуйидагича туғилган йиллари бўйича гуруҳларга бўлинган: 1.Сокин авлод(1923-1943) 2.Беби бумерлар(1943-1963 йй. урушдан кейин бирдан туғилиш кўпайган ва бу пайтда туғилганлар шу сабабли беби бумер дейилади.) 3.Х авлоди(1963-1984) 4.Y авлоди(1984-2000) 5.Z авлоди(2000 дан бошлаб) Ҳар бир оралиқ давр одамларини ажратиб уларнинг феъл атворлари ва қизиқишларига таъриф берилган. Мен ҳозир асосан ҳозирги давримизнинг асоси бўлган “Y авлоди”(миллениумлар) га тўхталиб ўтаман. Назарияга кўра 1984 йилдан 2000 йилгача(турли манбаларда 1981 дан то 2003 гача деб ҳам кўрсатилади) туғилганларни социологлар “Y авлоди” , миллениумлар ёки эхо-бумерлар ва Питер Пен авлоди деб ҳам аташади. Миллениумлар беби бумерларнинг фарзандлари ва улар ХХI асрда улғайишгани учун ҳам миллениумлар(милленаллар) дейилади. Бу авлодга бироз нафрат билан ҳам қаралади, зеро улар одатда эгоист, унчалик жиддий эмас, диққатини узоқ жамлай олмайди ва смартфонларга боғланиб қолишган. Бу гапларда жон бор албатта, чунки айнан миллениумлар YOLO иборасини, селфи ва Snapchat ларни ўйлаб топишган. Улар кўпинча ота онаси билан узоқ яшаётгани ва мустақил ҳаётга кеч қадам қўяётгани сабаб социолог Кетлин Шаптус уларни “Питер Пен авлоди” деб атаган. Шунга қарамай бугун айнан улар дунёни бошқармоқда. Улар тарихдаги энг либерал авлод ва улар Обамани президент қилиб сайлашди, ғарб давлатларида бир жинсли никоҳга руҳсат олишди ва улар диний ва ирқий бўлинишларга тобора барҳам бермоқда. Улар Telegram, Facebook ва Вконтакте ни яратишди. Аммо уларга нисбатан кўпинча дангаса , “бузилган ёшлар” ва бефарқ авлод тушунчалари қўлланилади. Хўш ҳақиқатдан нега бу авлод бундай ўзига ҳос асли ишчан , аммо бошқалар наздида “дангаса” га айланди? Бизнинг ота-онамиз доимо ҳамма ишни ўз вақтида бажаришган. Улар ўзлари қилаётган оддий ишларни ҳам меҳр билан қилишган. Аммо, бугун бизга уйни хар куни тозалаш, доктор куригига ёзилиш, кийимларни дазмоллаб кийиш ва шу каби кундалик ишларни бажаришимиз қийин, “вақтимиз йуқ”. Ҳўш аслида бу ишларни қилиш осон ва кўп куч талаб этмайди аммо нега бу ишларни қилмаймиз? Ахир биз бугун квант теорияси ҳақида диссертация ёзишга, марафон мусобақаларига қатнашишга ёки турли саёҳатлар уюуштиришга етарлича вақт сарфлаймиз-ку. Чунки...чунки бу кундалик юмушлар фойдали ва керакли бўлсада, ҳаётимизда туб бурилиш ясамайди ва келажагимизга таъсир этувчи натижаларни тақдим этмайди. Ва айнан шу авлод бу кундалик ишлардан тобора четга чиқмоқда, бу эса ўз навбатида вақтида бу ишларни маъсулият билан қилган ва доимо режали ҳаёт кечиришга ўрганган катта авлод вакиллари беби бумерларга ғалати туюлмоқда ва ёқмаяпти. Миллениалларга каръера ва юқори лавозимнинг аҳамияти йуқ, муҳими улар ўз комфорт зонасида ишлашса бўлди. Қиммат материал нарсаларга ҳам улар бефарқ, қимматбаҳо бриллиант узукдан дунё буйлаб саёҳатни афзал кўришади улар. Шу сабабли уларнинг бу ўзгачалиги жамият тенденциялари тушмаяпти ва уларнинг изоляциялашувига олиб келмоқда..Ҳаётда ўз ўринини топа олмасликдан азият чекмоқда ва бу уларни омадсизликлар гирдобига солиб қўймоқда. Бугун ёшлар депрессияда, улар ўз хоҳлаганидек яшай олмаслигидан худди ота оналаридек кундалик ташвишларга ўралашиб қолишдан қўрқишади. Аммо бундан чиқиш имкони борми, ўз комфорт зонасини яратиш ва севган иши билан шуғулланиб пул топиш кўпларни қўлидан келадими? Бу савол уларни қийнамоқда ва миллениаллар катта бўлгани сари бу қийинлигини тушуниб етмоқда.

Чунки ёшликдан биз тайёр буйруқ ва вазифаларни бажариб ўрганганмиз. Мактаб давридан уй вазифалари берилган.Ёшликдан аъло ўқиш уқтирилган ва ҳатто 4 баҳога ўқиш ҳам катта айб булган. Тунлари ухламай имтихонларга тайёрланган, ўқитувчининг айтган ҳар бир ишини бажаришга ўрганган бу ёшлар бугун катта бўлиб ҳам шундай буйруқларни кутиб турибди. Мустақил фикр йўқ , аммо маъсулият кучли. Креативлик нол, аммо тинмай интилиш кучли. Чунки биз ёшликдаш шу тизимда катта бўлдик ва энди тизимдаги энг яхшиси бўлишга харакат қилмочимиз. Асли тизимни ўзи ҳатолиги ва ундан чиқиб кетиш лозимлигини тушунмаяпмиз.

Бу борада ўзимизни овутишга катта ёрдамни ижтимоий тармоқлар бермоқда. Тармоқдаги чиройли фикрлар ва расмлар, қизғин ҳаёт бошқаларда ҳақиқатдан ҳам ҳаётимиз доимо шундайдек таасурот уйғотади ва бу нарсага кейин ўзимиз ҳам ишона бошлаймиз. Оила ва иш ўртасидаги балансини топа олмаганимиздан кейин, бошқаларга ундай эмаслигини кўрсатмоқчимиз ва уларга қўшиб ўзимизни алдамоқчимиз. Тармоқлар бизни кундалик ташвишлардан бироз чалғитади ва ҳаётга бўлган ишночимизни оширишга ёрдам беради. Аммо бу ҳам бизни келажакдаги фалокатдан, мағлубиятдан қутқармайди. Депрессия ошиб бораверади, тобора одамови бўлиб кетаверамиз.

Ҳеч қандай коучерлар, тренерлар, мотивацион китоблар ва анти-стресс дорилар ёрдам бермайди. Нимани истаётганимизни ўзимиз билмай яшайверамиз и бум 40 ёшга келамиз. Шу билан, кунимиз ўтиб турса бўлди қабилида яшашда давом этаверамиз.Иштиёқ ўлади.

Лекин стереотипларни синдиришни ва бу тизимдан чиқишни имкони бор(оптимистик фикр юритсак агар), аввало тизим ва атрофдаги одамлар адашаётган бўлиши мумкинлигни тушуниб етишимиз керак. Ечим ҳамма учун ҳар хил “Y авлодлари” бир бирини такрорламас даражада ҳар хил. Кимгадир битта китоб кифоя, кимгадир 4 йиллик ўқиш ҳам камлик қилади...Вазият эса аста секинлик билан ўзгаради биз тизим хатолигини аниқлаймиз, янги авлод эса уни ёриб чиқиш ва ўзгартириш имконини топади. Биз юқори самарага эришмаслигимиз мумкин , аммо кейинги авлод учун ҳақиқий пойдевор яратиб берамиз..Умид эса доимгидек кейинги ёшлардан.

П.С. Асосий фикрлар BuzzFeed News репортери Анн Хелен Петерсондан олинди ва қолгани қўшиб-чатилди.