Behruz Shamsutdinov
@ferasde
14 posts

TDYUda “Befаrq emаsmаn” mavzusida ijodiy mаteriаllаr tаnlovi e’lon qilindi  

Tanlovda Toshkent davlat yuridik universiteti talabalari oʻzlarining kreativ gʻoyalarga asoslangan materiallari bilan ishtirok etishi mumkin. Bunda, tanlovga topshiriladigan ijodiy materiallar fuqarolarni 2023-yil 30-aprel kuni o‘tkaziladigan O‘zbekiston Respublikasi referendumida faol ishtirok etishga targ'ib qilishga qaratilgan bo'lishi lozim.

Морг кўчасидаги қотиллик (ҳикоя). Эдгар Аллан По

Сиреналар қандай қўшиқни куйлашарди ёки Ахилл аёллар орасида яширинар экан, ўз исмини нима деб айтарди — бу саволлар нечоғлик мураккаб бўлмасин, бунда ҳам аллақандай тахминга ўрин топилади. Сер Том Браун. “Хокдон”

Машҳурликнинг интиҳоси (ҳикоя). Эдгар Аллан По

Мен машҳурман, тўғрироғи машҳур эдим. Аммо “Юниус мактуби”нинг муаллифию “Темир ниқобли” одам ҳам эмасман. Менинг исм-фамилиям Роберт Жонс, Бели Бердда туғилганман. Онамнинг айтишича, эндигина тетапоя қила бошлаган вақтларимданоқ, иккала қўлим билан бурнимни чўзиб ўйнарканман. Муштипарим буни менинг ёрқин келажагим белгиси деб ўйлабди. Отамнинг кўзлари қувончдан ёшланибди. Кўп ўтмай, хонам буруншуносликка оид китоблар билан тўлиб кетди. Мен буруншунослик назариясини мукаммал ўрганганимда ҳали панталон ҳам киймаган эдим. Қисқа муддат ичида катта илмий салоҳиятга эришдим. Бурним эса борган сари катталашиб, мени шон-шуҳрат томон бошларди. Мен бўлсам ҳеч қанақанги назарияга амал қилмасдан ҳар куни эрталаб бурунни чўзиш машқларини...

Сукунат (ҳикоя). Эдгар Аллан По

Тоғ чўққиларида мудроқлик ҳоким, Сукунат изғийди ғор, қояларда… Алкман, юнон шоири

Вақт ўроғи (ҳикоя). Эдгар Аллан По

Нега бунча қайғурасиз, Эй, ноёб гўзал! Ж. Мильтон. Қомус

Махлуқ (ҳикоя). Эдгар Аллан По

Нью-Йоркда вабо эпидемияси қутурган пайтда бир қариндошим икки ҳафтача Гудзон дарёси соҳилидаги ҳашаматли коттежида яшашни таклиф қилди. Бу ерда ҳар-ҳар замонда шаҳардан келиб турадиган нохуш хабарларни айтмаганда, мароқли ҳордиқ чиқариш, сайр қилиш, балиқ овлаш, чўмилиш, мусиқа тинглаш, хуллас дам олиш учун барча шароит муҳайё эди. У ёки бу танишимизнинг мудҳиш касаллик домига илингани ҳақидаги хабарлар тез-ьтез қулоққа чалиниб турарди. Ахийри, яқинларимиздан бировининг ўлими ҳақидаги шумхабарларга ҳам қулоғимиз кўникиб қолди. Почтальонни кўришимиз билан юрак ховучлайдиган бўлиб қолдик. Жанубдан эсаётган шамол бизга ўлим нафасини келтираётгандек бўларди. Бу ҳақдаги фикрлар юрагимни музлатиб юборарди гўё. Мен бу ҳақда ўйлайвериб, ҳатто...

Юрак (ҳикоя). Эдгар Аллан По

Рост, мен жаҳлдор одамман. Ўлгудек асабим чатоқ. Аввалдан шунақа эдим. Тарки одат — амри маҳол. Лекин сиз мени ақлдан озганга чиқараётганингиз инсофдан эмас. Бу касаллик менинг зеҳнимни ўтмаслаштиргани йўқ, аксинча, уни янаям чархлади. Хусусан, эшитиш қобилиятимни янаям оширди. Эҳ-ҳе, ер тагидан осмон тоқигача ҳар қандай товушни илғай оламан. Ҳатто дўзахдаги фарёдларни ҳам эшитганман. Қанақасига мен жинни бўлай? Яхшиси, ҳаммасини бир бошдан айтиб берай. Сиз диққат билан эшитинг, ўзимни қандай тутишимга, нутқимга ҳам эътибор қилиб туринг-да. Бу гап калламга қайси гўрдан келди — билмайман. Лекин шу нарса хаёлимни олдию, кечаю кундуз оромим йўқолди. Очиғи, бу ишга чолнинг дахли йўқ эди. Унга нисбатан адоватим ҳам бўлмаган. Яхши кўрардим...

Маллалар уюшмаси (ҳикоя). Артур Конан Дойл

Бу воқеа ўтган йили кузда бўлган эди. Шерлок Холмснинг ҳузурида аллақандай жуда семиз, ўрта ёшлардаги қизғиш-малла киши ўтирарди. Мен ичкарига кирмоқчи бўлдим-у, лекин икковларини қизғин суҳбат устида кўриб, чиқиб кетишга шошилдим. Аммо Холмс мени хонага сургаб олиб кириб, эшикни беркитди.

Боском водийсининг сири (ҳикоя). Артур Конан Дойл

Бир куни эрталаб рафиқам икковимиз нонушта қилаётсак, оқсоч хотин менга Шерлок Холмсдан келган телеграммани берди:

Изқуварнинг инқирози (ҳикоя). Артур Конан Дойл

Шерлок Холмс уни доимо «Бу Аёл» деб тилга оларди. Уни қандайдир бошқача ном билан аталганини камдан-кам ҳоллардагина эшитиб қолардим. Унинг назарида ўша аёл дунёдаги жамики гўзалларнинг тимсоли эди. Лекин уни Ирэн Адлерга ипсиз боғланиб қолган, унда кўнгли бор деб бўлмасди. Барча ҳис-туйғулар, айниқса, муҳаббат унинг совуққон, босиқ табиатига, тийрак ақл-заковатига ёт эди. Менинг назаримда, у фикр юритадиган, кузатувчан энг мукаммал машинага ўхшарди: олам аҳли ҳали бунақасини кўрмаган бўлса керак. Аммо у ошиқ сифатида бошвоқсиз қолиши турган гап эди. У нозик ҳис-туйғулар ҳақида ҳар доим заҳарханда билан, камситиш оҳангида гапирарди. Унга қолса, нозик ҳис-туйғулар томоша қилса арзигулик — инсоннинг асл ниятларию интилишларини фош этиб...