1С Бухгалтерия учун Компьютер характеристикаси
2021 йилда бозорга 1С Бухгалтерия редакция 3.0 дастури кенг сотувга чиқарилди. Янги дастурий таъминот учун тезкор компьтер керак бўлади. Тезлиги паст компьютерларда ишлаб бўлмайди. Мисол учун Celeron ноутбукларда 1С дастури очилиши учун 10-15 дакика вақт кетади.
Ноутбукми еки стационар компьютер?
Агар тезлик мухим бўлса стационар компьютер шаклида керакли характеристика бўйича йиғилган компьютер худду шу характеристикадаги ноутбукка нисбатан тез ишлайди. Агар мобиллик мухим бўлса унда ноутбук танланади.
Қайси параметларга диққат қаратишимиз керак?
- Процессор
- Оператив хотира
- тезкор диск (SSD)
Процессор минимум Core i3 туркумидаги бўлиши керак. Ҳамда процессорга таалуқли мухим бир параметри бўлган частотага ахамият қаратишимиз керак. Бошланғич частота 2 Ггц ва юқори бўлиши керак. Частота қанча паст бўлса 1С дастури шунчалик секин ишлайди. Хато Core i3 частатоси 2 Ггц бўлган процессор, Core i5 частотаси 1 Ггц процессордан кўра 1С дастурида юқори кўрсаткичларни беради. Процессор ишлаш жараенида разгон бериши мумкин бўлган максимал частота 1С дастурида рол ўйнамайди. Айнан бошланғич частота 2 ва ундан юқори бўлиши керак.
Оператив хотира
Оператив хотира 8 ГБ тавсия қилинади. Минимум 6 ГБ.
Тезкор диск (SSD).
Ҳозир бозорга ҳар хил турдаги SSD дисклар сотувга чиққан. Имкон қадар синовдан ўтган SSD дискни танланг. Kingston, Gigabyte, Samsung каби дисклар танлаш мумкин. Энг сифатли SSD дисклар Samsung фирмасига оид. Нархлари бир мунча қиммат. Имконият бўлса Samsung SSD дискларни олинг.
120 ГБ диск хам операцион система учун хам маълумот сақлаш учун етарли. Ноутбук еки стационар бўлсин, қўшимча HDD диск олишни тавсия қиламиз. Ҳозирги кунда минимум 1 ГБ Toshiba фирмасига тегишли HDD диск тавсия қилинади. Ноутбук учун эса 500 еки 1000 ГБ лик қўшимча HDD диск бўлади.
Ноутбук учун минимал параметр:
Процессор intel i3-7020U (айнан шу параметр ноутбук охирги чиққан Core i3 лардан частотаси юқори!)
Оператив хотира:DDR4 8GB/
SSD Диск 120 GB
HDD 1000GB
Таққослаш
Ноутбук № 1: (Intel Core i5-10210U/ DDR4 8GB/ SSD 256GB/ 15,6 FHD LCD/ UMA/ No DVD/ RUS) нархи 650 $
Ноутбук №2: Intel i3-7020U/ DDR4 4GB/ HDD 1000GB/ 15.6 HD LCD/ Intel UHD Graphics/ DVD/ DOS/ RUS) Black (81HN00DMAK) нархи 420$
Ноутбук №2 танлаш керак ва
DDR 4 GB
SSD 120 GB қўшимча сифати ноутбук ичига қўйдирасиз
(тахминан 50$ қўшилади)
охирги нарх: 470 $
1С Бухгалтерия ред 3.0 дастури Ноутбук № 2да 1чи ноутбукдан кўра тез ишлайди.
Стационар компьютер учун минимал параметр:
Процессор: Intel-Core i3 - 8100 (3.6 Ггц бошланғич частота)
Оператив хотира 8 GB
SSD 120 GB Kingston
HDD 1000 GB Toshiba
Тармоқ учун компьютер
Агар 2 ва ундан ортиқ қўлланувчилар тармоқ орқали ишламоқчи бўлса унда қуйида параметрдаги қомпьютер бўлиши мумкин:
Процессор Core i5 9500 (9600K)
Оператив хотира 16 ГБ (32ГБ)
SSD диск Samsung NVMe 250 GB
Motherboard(Она плата): GigaByte, ASUS
2021 Июнь ойи сотувга чиккан (Малика, Ипподром) янги ноутбук
Ноутбук №3) HP 15s-fq2032ur (345) (Intel Core i3-1115G4/ DDR4 8GB/ SSD 256GB/ 15.6 IPS FHD/ Intel UHD Graphics/ No DVD/ DOS/ RU) Natural silver (2Z7J1EA) ~ 560$
Ноутбук №4) HP Probook 450 G8 (882) (Intel i3-1115G4/ DDR4 4 GB/ SSD 256GB NVME/ 15.6 FHD LCD/ Intel UHD Graphics 620/ No DVD/ DOS/ RUS) Silver (32M62EA) ~ 560$
(4 GB ни 8ГБ ли килдириш керак. Кушимча харажат)
Ноутбук № 4-вариант олиб 4 ГБ DDR қўштириб олиш тавсия этилади. Сабаби сифатли SSD Samsung NVMe диск қўйилган. Сотиб олаётганда г SSD Диск Samsung ники аниқлаштириб олинг. Программани ишлатиб кўрсатади.! Samsung SSD бўлмасам демак бошқа ноутбук таклиф қилаётган бўлади. 560 $ ичига Samsung SSD NVMe диск қўшилган-(бу HP таклифи, сотувчи бунака вариант бўлмаган дея олмайди!)
PS. Харидорлар қайта қайта сўрашади. Қайси ноутбукни олсам экан. Агар мақола ташунарсиз бўлса қайта 3-4 марта ўқинг. Шунда компьютер дўконга (танишиз бўлса ҳам!) борганда, юқоридаги параметрлар ёзилган ноутбукни талаб қилаоласиз ва ҳар хил вариантларни алданмайсиз (одатга вариантлар клиент учун бўлмайди, сотувчига фойдаси бўлади. Бунга ахамият беринг)