August 30, 2018

Ўрмон хўжаликлари томонидан 30 гектар ер майдонида заъфарон плантациялари ташкил этилмоқда


Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишиш жараёнида заъфарон плантацияларини ташкил этиш юзасидан алоҳида тўхталиб ўтган эдилар.

Ушбу топшириқларни ижросини таъминлаш ҳамда доривор ўсимликлар плантацияларини янада кенг жорий қилиш мақсадида "Шафран" илмий-тадқиқот марказининг илмий ўрганишлари ва заъфарон ўсимлиги агротехникаси тавсиялари асосида ҳозирги кунда Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент вилоятлари ўрмон хўжаликларининг жами 30 гектар ер майдонларида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бошчилигида заъфарон плантациялари ташкил этилмоқда.