#ишҳафтаси #ишкунлари
Қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчиришга оид Президент Фармони қабул қилинди
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги «2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-35-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди
Ушбу ўзгаришларга кўра беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар, шу жумладан Тошкент давлат юридик университети ходимлари дам олиш кунларидан сўнг қуйидагича ишлайдилар:
7 май - шанба. (ушбу дам олиш куни 4 май - чоршанбага кўчирилган)
Бундан сўнг, 8 май - якшанба ҳамда 9 май - душанба, Хотира ва қадрлаш куни байрам (ишланмайдиган) кунлар ҳисобланади.
10 май - сешанбадан бошлаб одатий иш режими бошланади.
Йўқ, 14 май - шанба куни беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади.