“Энг яхши иншо учун” номинацияси ғолиблари тақдирланди

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанловининг олий ўқув юртлари талабалари ўртасида “Энг яхши иншо учун” номинацияси ғолиблари тақдирланди.

Марҳамат, ғолиблар билан танишинг:

1-ўрин. Ҳамроқулов Синдор Бобомурод ўғли – Тошкент давлат юридик университети магистранти (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);

2-ўрин. Қалбаева Зулқумар Пулатбоевна – Бердақ номидаги Қорақалпоғистон давлат университети талабаси (совға – Samsung Galaxy S9 смартфони);

3-ўрин. Қурбонов Давронбек Мамадиёр ўғли – Навоий давлат педагогика университети талабаси (совға – телевизор).