September 22, 2018

Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш стратегияси тасдиқланди

Президент фармони билан 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси тасдиқланди.

Фармонга мувофиқ мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш – Стратегиянинг бош мақсади этиб белгиланди.

Қуйидагилар Стратегиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;
  • барча даражада таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш;
  • бошқарувнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

Стратегияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун барча масъулларга шахсий жавобгарлик белгилаб қўйилди.