Коррупцияга қарши иншолар танлови: 2-БОСҚИЧ УЧУН МАВЗУ

by @huquqiy_axborot
Коррупцияга қарши иншолар танлови: 2-БОСҚИЧ УЧУН МАВЗУ

Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови доирасида иншолар танлови ҳам бўлиб ўтмоқда.

Иншолар танлови мактаб, лицейлар ва коллежлар ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида офлайн тарзда ўтказилмоқда.

Куни кеча ушбу танловнинг 1-босқичи ниҳоясига етди. Унда республика бўйлаб 20 мингдан ортиқ иншо иштирок этди. Босқич якунларига кўра, 1000 нафар иштирокчи иккинчи босқичга йўл олди.

Иккинчи босқичда иштирокчилар “Коррупция ва жамият” мавзусида иншо ёзишлари керак.

Иншода жамиятдаги коррупция иллатлари, коррупциянинг жамият ҳаётига таъсири, коррупцияга олиб келадиган сабаблар, коррупциянинг жамият ва давлат учун катта таҳдид экани, унинг иқтисодий, ижтимоий зарарлари, коррупцияга қарши курашда ҳуқуқ-тартибот, суд органлари, матбуот ҳамда жамоатчиликнинг роли масалалари ёритилиши лозим.

Низомга мувофиқ, иккинчи босқич вилоятлар даражасида 1 ноябрь – 15 ноябрь кунлари ўтказилади. Натижалар 22 ноябрда ғолибларга шахсий хабар орқали маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, иншолар танлови ғолибларига 2 та Samsung Galaxsy S9 смартфонлари топширилади!

Шунингдек, иншолар танлови иштирокчиларида ҳам бошқа номинациялар иштирокчилари каби олий соврин – Apple iPhone X ютиб олиш имконияти бор.

Танловга иншоларни юбориш тартиби ва бошқа маълумотлар билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин:

http://www.minjust.uz/uz/press-center/announcement/90834/

Танловда иштирок этинг! Коррупцияга зарба беринг ҳамда қимматбаҳо совринга эга бўлинг.

November 1, 2018
by @huquqiy_axborot