Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри юритилади

Ҳукумат қарори билан Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомда белгиланганидек, кўп тармоқли фермер хўжалиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан биргаликда уларни қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари билан шуғулланади.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритиш Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан бепул амалга оширилади.

Низом билан Реестрни шакллантириш ва юритишнинг асосий мақсад ва вазифалари, шунингдек Реестрни шакллантириш тартиби белгиланди.

Унга кўра, фермер хўжаликларини Реестрга киритиш учун ҳужжатларни туман кенгашлари қабул қилади, дастлабки кўриб чиқишни амалга оширади ва Кенгашга тақдим этади.

Фермер хўжалигини Реестрга киритиш ихтиёрий равишда фермер хўжалигининг аризасига асосан ва бепул амалга оширилади.

Реестр вилоятлар ва туманлар бўйича электрон маълумотлар базаси шаклида Кенгашнинг расмий веб-сайтида эълон қилиш (жойлаштириш) орқали юритилади.

Реестр кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб шакллантирилади.

Реестрдаги маълумотлар очиқ ҳисобланади, кўп тармоқли фермер хўжаликларининг молиявий кўрсаткичлари бундан мустасно.

Фермер хўжалигини Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритиш қуйида босқичлардан иборат: