October 22, 2018

Фарғонада Ёшлар инновация маркази ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Фарғона шаҳрида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида Ёшлар инновация маркази ташкил этилди.

Қуйидагилар марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • олий таълим ва илмий муассасалар, тадбиркорлар ўртасида инновацион ғоялар ва лойиҳалар, технологияларнинг истиқболли турларини ишлаб чиқишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
  • илмий ва лаборатория тадқиқотларини олиб бориш, ёшлар, олимлар ва ўқитувчиларни иқтисодиёт соҳалари ва корхоналарнинг илмий-техник муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш;
  • коворкинг-марказда ёшлар, олимлар ва тадбиркорларга маслаҳат, молиявий, бухгалтерия, бизнес-акселератор хизматлари кўрсатиш, ахборот коммуникация воситалари ва Интернет тармоғига кириш билан таъминлаш.