Саодат асри қиссалари - 1-қисм матни. Каъба йиқиладими?
Эрта тонгдан бери анчагина йўл юриб қўйган лашкарга ҳароратнинг ошиши туфайли
истироҳат берилди. Отлар, туялар қўйиб юборилди. Улови йўқ—яёвлар тўхтаган жойларига
чўкиб қўя қолдилар.
Атрофда биронта ҳам тиккайган дарахт ёхуд яшиллик кўринмас эди. Узаниб ётган қум
саҳроси ора-сира учрайдиган кичик тепачалари билан гоҳ баландлашиб, гоҳ иастлашиб давом
этарди.
Феврал ойи охирлаб бораётган эди. Бироқ Арабистон ярим оролида бу ойлар ҳам ёздагидек
иссиқ бўлиши ҳақиқатдир.
Мешлардаги сув қон каби илиқ. Бундай ҳавода ҳеч ким илиқ сув ичишни истамайди.
Аммо, начора, ичмасликдан бошқа чора ҳам йўқ эди.
Аскарларнинг баъзилари чўктирилган туяларга суяниб, баъзилари белбоғларини қумга
ёйиб, устида ухлаб қолишган. Истироҳат берилгандан кейин уйғоқ бирор кимса қолмаган ҳисоб.
—Тур ўрнингдан, оғайни.
—Тинчликми?
—Турганингдан кейин биласан.
Аскар истамай ўрнидан турди. Ўзига қолсаку, яна соатларча ширин уйқусини давом
эттирган бўларди. Узун-узун эснади.
—Бу йўл қачон тугайди, оғайни?
—Қаердан билай? Абу Риғолдан сўра.
—Сабрим тугади...
—Менинг ҳам жонимга тегди.
Шу пайт юришга буйруқ берилди. Лашкар ортидан чанг-тўзон қолдириб, Макка томон
силжий бошлади. Лашкар орасида тарқатилган гапларга кўра, яна икки кундан кейин Маккага
етиб борилиши керак. Абу Риғол бу оқшом Муғаммисга борилажагини, у ердан эса, Маккага
икки қадамлик йўл қолишини сўзларди.
Қоронғу тушгунча давом этган бугунги юриш «Тўхта!» амри билан ниҳоя топди. Юклар
туширилди. Чодирлар тикилди.
Абраҳа хизматчисини юбориб, Абу Риғолни чақиртирди. Абу Риғол Абраҳанинг ҳузурига
кириб, ерни ўпди.
—Бу жойнинг номи нима?
—Султоним, бу жойни Муғаммис дейишади.
—Маккага ҳали узоқми?
— Етиб келдик деб ҳисоблайверинг. Бақирсангиз, овозингиз етади.
—Бир кунда етиб бора оламизми?
—Бир кунга бормас, етиб келдик ҳисоби, султоним. Абраҳанннг юзида мамнунлик
аломатлари пайдо бўлди. Хизматчисига:
— Бу ерда бир неча кун қоламиз. Тахтим қурилсин!— деди.
Абу Риғолга кетишга изн бердида, дам олиш учун тўшагига чўзилди.
Ниҳоят, улуғ орзуси амалга ошадиган пайт етиб келган эди. Ҳафталаб юрилган йўллар
ахийри поёнига етган, чскилган машаққатларнинг мукофотини олиш соатлари яқинлашган эди.
Ётоғида шундай тотли хаёллар оғушида ором оларкан, шод-хуррамлик билан уйқуга
ҳозирланди.
* * *
Абу Риғол Тоиф шаҳридан эди. Маккадаги муборак Байтни — Каъбани бузиш учун келган
Абраҳа лашкари Тоифга хужум қилмоқчи бўлиб турганида, бу шаҳарнинг оқсоқолларидан
Масъуд ибн Муаттиб бошчилигида бир ҳайъат унинг қаршисига чиқди:
— Эй Малик, сен вайрон қилмоқчи бўлган Байт Тоифда эмас, Маккада. Бизнинг сенга
қарши урушадиган кучимиз йўқ. Агар Тоифга ҳужум қилмасанг, сени Маккага энг қисқа йўл
билан олиб борадиган етакчи берамиз, — деди тоифликлар.
Абраҳага бу таклиф хуш ёкди. Унинг мақсади ҳам урушиш эмасди. Балки Санъо шаҳрида
ўзи қурган калисога рақиб бўлган ва араблар томонидан эъзозлаб келинган Каъбани бузиш
ҳамда Макка халқининг муҳаббатини калисога қаратиш эди. Шу сабабли тоифликларнинг
таклифини қабул қилди. Тоифликлар йўл кўрсатувчиликка Абу Риғолни бердилар.
Абу Риғол Тоиф — Макка йўлини беш бармоғидек яхши биларди. Кўп карвонларга йўл
кўрсатувчилик қилган эди. Бу сафар эса, Каъбани бузиш учун кетаётган лашкарга йўл
кўрсатишига тўғри келди...
Ажабо, бу хизмати эвазига нима берар эканлар? Хизмат ҳақи масаласида ҳали
келишилмаган эди. Ҳақини Абраҳа берармикан ёки тоифликларми?.. Тугашига бир кун қолган
бу сафардан яхшигина даромад олишни умид қиларди у.
Балки бир энг зотдор туянинг соҳиби бўлар. Олтмиш минг кишилик лашкарга йўл
кўрсатувчилик қилиш чакана хизмат эмасдир ахир!..
Аммо... бу не ҳол? Абу Риғолни тўсатдан чидаб бўлмас бир тутқаноқ тутди. Икки дақиқа
мобайнида ичичидан келган кучли оғриқ уни типирчилатиб қўйди ва, ниҳоят, ўтиб кетди. Бу
оғриқ яна бир бор рўй бсрса, Абу Риғол бардош бсролмасди.
Турди, ўнгу сўлга юрди. Лашкар сафида келган Маҳмуд исмли ўргатилган баҳайбат
филнинг ёнига борди. Улуғ ҳайвон ҳисобланган бон1қа филлар бу ҳайбатли филнинг олдида
болачасидек кичик кўринар эди. Абраҳа Каъбани мана шу баҳайбат филга буздирмоқчи эди.
Абу Риғол бир неча дақиқа бу филни томоша қилди. Бир парча ҳам булут кўринмаган
осмонга боқди. Самодаги беҳисоб юлдузлар унга таниш кўринди. Йиллар давомида карвонларга
йўл кўрсатувчилик этган Абу Риғол бу юлдузларга қараб юрар, у юрган йўлларни ксчалари ана
шу юлдузлар ёритиб турар эди.
У яна юрди, чодирга кирди, ўтирди. Қўққисдан тағин ичи санчди. Абу Риғолнинг вужуди
шу даражада азоб бериб оғридики, тирноқлари билан беихтиёр тупроқни чангаллаб қолди.
Қинидан чиқиб кетгудек бўлган кўзлари, буригаган башараси, тишларининг орасида қисилиб
қолган тилини кўрган одам қўрқиб кетган бўларди. Абу Риғол ерда юмалаб, типирчиларди.
Бўғзидан ўқтинўқтин чиққан бўғиқ инграшларни ухлаб ётганларнинг биронтаси эшитмади. Беш
дақиқалар чамаси вақт ўтгач, Абу Риғолнинг ҳаракатлари секинлашди ва, ниҳоят, вужуди
ҳаракатсиз, тинчиб қолди.
* * *
Эрталаб уйғонгач, юриш тараддудини кўрар эканлар, лашкарга эълон эшиттирилди.
Абраҳа бир кунлик истироҳат берган эди. Сабаб — Каъбага яқинлашиб қолганликлари бўлди.
Яхшилаб дам олингач, сўнгра Каъбага ҳужум қилиниши билдирилди. Ўрнидан турганлар яна
такрор ётдилар. Тоза ҳаводан симириб, ҳамроҳлар ўзаро суҳбатга берилдилар.
Абу Риғолнинг нонуштасини келтирган одам унинг ҳали ҳам ўрнидан турмаганини кўрди.
У юзтубан ётар, қўли нарироқдаги бир нарсани олмоқчи бўлгандек узалган эди. Келган одам
уни уйғотмоқчи бўлди:
— Ўлганмисан нима бало, тур, эй Абу Риғол!
Абу Риғолнинг танаси қимирламасди. Аскар хайрон бўлди. Сўнгра бақира кетди:
— Ўлибди, ўлибди!
— Ким ўлибди?
—Абу Риғол ўлибди, — дея титрарди ҳалиги аскар. Бир соат ичида олтмиш минг кишилик бутун лашкар бу нохуш хабардан воқиф бўлди.
Абраҳа нонуштасини битиргач, хизматкори унинг қулоғига пичирлади:
—Нима, Абу Риғол ўлибдими? Абраҳа ишонмади:
—Алжирама, кечгача олдимда эдику?!
—Султоним, ўлганлиги аниқ.
—Бориб ўзинг кўриб келчи. Бўлар-бўлмас миш-мишларга ишонаверасанми?
Хизматчи чикди. Қайтиб келиб, биргина сўз айтди:
— Ўлибди.
Абраҳа «бўлиши мумкин» дегандек, бошини қимирлатди ва:
Зотан, биз ҳам қарийб Маккага келдик. Сўнгра буюрди: — Чуқур қазиб, ўликни
кўминглар!
Абраҳа филбон Асвад ибн Мақсудни чақириб, унга бир неча суворий берди ва Маккага
жўнатди. Асвад Макка томонга бориб, у атрофдаги туяларни ҳайдаб келтирди. Бу туялар
орасида Макка раиси Абдулмутталибнинг икки юз туяси ҳам бор эди.
Аудио холатда тинглаш учун; https://t.me/jalalkuduk/926
----------------------------
Гурухимиз: https://t.me/jalalkudukgroup
Каналимиз: https://t.me/jalalkuduk
Тег | #Бор_нарса #Китоб_уйда #СаодатАсри