Ёшларнинг ҳуқуқий онгини ва дунё қарашини шакллантирайлик

Р.Бегимов

Бугунги кунда мамлакатимизда Ёшларга бўлган юксак этибор сабаб уларнинг таклиф ва фикрлари, орзу-интилишлари, муаммоларини ўрганишга алохида этибор қаратилмоқда. Шу мақсадда жойларда ёшлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. 

Р.Бегимов

Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Р.Бегимов томонидан ўтказилган учрашувда ҳам ёшларга ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.

Р.Бегимов

Учрашув аввалида судья Р.Бегимов ўқувчиларга “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фанидан “Ҳокимиятнинг бўлиниш принципи” мавзусида қизиқарли тарзда дарс ўтиб, ўқувчиларнинг қизиқтирган саволларига батафсил ва оддий тилда жавоб берди ва ўқувчиларнинг ўқишга бўлган қизиқишини оширишга ижобий кўрсатмалар берди.

Р.Бегимов

Шу билан бир қаторда Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судья ёрдамчилари И.Махамматов ва Ш.Муқимовлар томонидан Каттақўрғон шахардаги 13-сонли умумтаълим мактаб ва Каттақўрғон тумандаги 18-сонли умумтаълим мактаб ўқувчиларига Бирлашган миллатлар ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Конвенциясига қўшилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 июлда қабул қилган қонуни ҳамда 2017 йил 3 январда қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятини ҳамда аҳамиятини тушунтириш мақсадида очиқ дарс тарзида давра суҳбати ўтказилди.

И.Махмудов
И.Махмудов
Ш.Муқимов
Ш.Муқимов

Бунда Ёшларда коррупция иллатига қарши дунё қарашни шакллантириш, қонуннинг долзарблиги ва аҳамияти ёш ўқувчилар эътиборига етказилди.