Мастер-класс

Пастдарғом туман иқтисодий суди раиси Л.Асатов 2020 йил 4 март куни Пастдарғом туманидаги 80-умумий ўрта таълим мактабида «Конституцияда мустаҳкамланган фуқароларнинг мажбуриятлари» мавзусида мактаб ўқувчиларига «Мастер-класс» усулида дарс машғулотини ўтказди.

Дарс машғулоти давомида Л.Асатов фуқароларнинг мажбуриятлари қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўрнатилиши, уларнинг энг асосий мажбуриятлари Конституцияда белгилангани, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-боби фуқароларнинг бурчлари (мажбуриятлари)га бағишлангани, жами олти моддада фуқароларнинг асосий мажбуриятлари мустаҳкамлангани ҳақида атрофлича тушунтирди.

Дарс машғулотида Л.Асатов мактаб ўқувчиларига мавзуга оид турли хил қизиқарли саволларни берди ва ўқувчиларнинг берган жавобларини муҳокама қилиб, мактаб ўқувчиларига фуқароларнинг мажбуриятларини бажаришда энг аввало, қонунларни билишлари, қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузмаслик кераклиги, фуқаролар мажбуриятларини бажармаганда қонунга мувофиқ жавобгарлик вужудга келишини тушунтириб, ўқувчиларга ҳар доим фуқаролар мажбуриятларини бажаришлари жамиятда ва давлатда ҳуқуқий онг ва маданият юксалишига сабаб бўлишини айтиб, ҳар бир фуқаро Конституция ва қонунларда белгиланган мажбуриятларини бажаришлари зарурлигини таъкидлаб ўтди.