Исломбек Абдулазизов
@islombek_abdulazizov
17 posts

Абдулла Қаҳҳор. Анор (ҳикоя)

Уйлар тўла нон, оч-наҳорим болам, Ариқлар тўла сув, ташнаи зорим болам. Ўтмишдан

Абдулла Қаҳҳор. Нутқ (фельетон)

“Кенг эшитувчилар оммасига мўлжалланган” нотиқлардан бири ишдан қайтиб келганида хотини бўйнига осилиб, кўзига ёш олди.

Абдулла Қаҳҳор. Ўғри (ҳикоя)

Отнинг ўлими итнинг байрами. Мақол Кампир тонг қоронғисида хамир қилгани туриб ҳўкизидан хабар олди. О!.. Ҳўкиз йўқ, оғил кўча томондан тешилган… Деҳқоннинг уйи куйса куйсин, ҳўкизи йўқолмасин. Бир қоп сомон, ўн-ўн бешта хода, бир арава қамиш—уй, ҳўкиз топиш учун неча замонлар қозонни сувга ташлаб қўйиш керак бўлади. Одамлар дод овозига ўрганиб қолган: бировни эри уради, бировнинг уйи хатга тушади… Аммо кампирнинг додига одам тез тўпланди. Қобил бобо яланг бош, яланг оёқ, яктакчан оғил эшиги ёнида туриб дағ-дағ титрайди, тиззалари букилиб-букилиб кетади; кўзлари жавдирайди, ҳаммага қарайди, аммо ҳеч кимни кўрмайди. Хотинлар ўғрини қарғайди, ит ҳуради, товуқлар қақағлайди. Кимдир шундай кичкина тешикдан ҳўкиз сиғишига ақл ишонмаслиги...

Абдулла Қаҳҳор. Минг бир жон (ҳикоя)

Мартнинг охирги кунлари. Кўк юзида сузиб юрган булут парчалари офтобни бир зумда юз кўйга соляпти. Офтоб ҳар сафар булут остига кириб чиққанида, баҳор келганидан бехабар ҳануз ғафлатда ётган ўт-ўланни, қурт-қумурсқани уйғотган, аввалгидан ҳам ёруғроқ, аввалгидан ҳам иссиқроқ шуъла сочаётгандай туюлади. Касалхонага яқинда тушган Мирраҳимов, жиккаккина киши, ўзига жуда ҳам катта кўк халатга бурканиб, енгчадан бошини чиқариб турган сичқондек деразадан кўчага қараб ўтирган эди, бирдан тутақиб кетди: шундай ҳаво бўлса-ю, оёқ-қўли бутун одам кўчага чиқолмай, деразадан мўралаб ўтирса!.. Мирраҳимов жуссаси кичкина бўлгани билан товуши жуда йўғон ва бунинг устига секин гапиролмас эди. Ҳамшира югуриб кирди, Мирраҳимовнинг соғлиғини, кайфиятини...

Ойбек. Фанорчи ота (ҳикоя)

Тор, қийшиқ кўчанинг ўксик оқшомини Турсунқул аканинг чурук даивозаси тепасига ўтқизилган бир фанорнинг титрак нурларигина ёритар эди. Уни ҳар кун кечқурун паст бўйли, бурушиқ юзли бир чол келиб, ёқиб кетар эди. Биз уни «Фанорчи ота», дер эдик. У жуда юввош, индамас кишийди, кичкина нарвончасини чаққон қўйиб, аллақандай усталик билан чиқар, қўлтиғидан кир рўмолчасини олиб, авайлаб фанор ойналарини артарди. Фанорни ёққач, ерга тушиб, обкашдек букилган елкасига нарвончасини қўйиб бирпасда кўздан йўқолар эди.

Артур Конан Дойл. Беш дона апельсин уруғи (ҳикоя)

Шерлок Холмс ҳақидаги 1882 йилдан 1890 йилгача бўлган даврга оид қайдларимни кўздан кечирсам, шу қадар қизиқ ва одатдан ташқари ишларни учратаманки, улардан қайси бирларини танлаб олишни билмай қоламан. Гарчанд, булардан баъзилари аллақачон матбуотда ёритилган бўлса-да, бошқалари Холмснинг ғоят юксак даражада эгаллаган ажойиб қобилиятларини намоён этишига имкон бермаган эди. Мазкур ёзувларимда мен унинг ана шу қобилиятларини тавсифлашни мақсад қилиб қўйдим. Ўша ишлардан баъзи бирларини ҳатто таҳлил ҳам қилиб бўлмас, оғзаки айтиб берилган ечимсиз қиссага ўхшаб қолар, баъзилари эса қисман ечилган, уларнинг сабаблари, ўзи ёқтирадиган жиддий, мантиқий исботларга эмас, кўпроқ тусмоллару тахминларга асосланган эди. Бироқ ана шу кейингилари...

Нодар Думбадзе. Ҳелладос (ҳикоя)

— Жамол — скрипка! — Янгули — мишиқи! — Жамол — чўчқа! — Янгули — ипирисқи грек! — Жамол — сассиқтака! — Чивинботир! — Эшшак! — Чувринди! — Безори! — Тбилисилик ландовур! — Шени деда ватире, Янгули! — Имана су ине простикаса инека, Жамол!

Яйра Абдуллаева. Ёлғизим (ҳикоя)

Яна кеч қолдим. Ярим соатга… Мен хоҳлабмидим шуни… Нима, сизни уйга кеч қайтган вақтингиз бўлган эмасми? Умуман, қачон келишимдан қатъий назар, кунимнинг тонгидан шомигача ҳисобини беришим шарт унга. Бераётган саволлари бошимни гангитса ҳам, дудама сўзлари юрагимга ботиб, кўксимни вайрон қилса ҳамҳижолаб жавоб бераман. Важ тўқисам ишонади, ростини айтсам ишонқирамай асабимни эговлайди. Қандай одам экан-а бу? Авваллари унақа эмасди-ку, қачондан бери бундай сўроқчи бўлди? Эслолмайман… Бир кун портлайман. Қачондир… Остонада турибман, ичкарига киргим келмаяпти. қаёққа ҳам бораман, кираман-да барибир…

Кейт Шопен. Бекорчихўжа (ҳикоя)

Ўлгудай чарчадим. Шу охирги йиллар ичида ёмон чарчаб кетдим. Анча вақтдан бери тириклик ҳамда биз ўлим деб атовчи сўнгсиз зулмат тўғрисидаги китобларни ўрганиш билан бандман. Субҳи саҳардан бошлаб ўша китобларим томон ошиқаман, бутун кун бўйи ҳам, қуёш авжи тиғ отган паллаларда ҳам, ҳаттоки юлдузлар милт-милт қилиб турган ярим кечаларда ҳам стол лампам ёғдусида китобларим бағрига сингиб, бошимни ҳеч кўтара олмайман. Мана энди миям оғрийдиган бўлиб қолди, озроқ дам олишим керакка ўхшайди. Шундай кезларда оғайним Паул билан бирга эшик остонасига чўнқайволиб ўтирганча чақчақлашиб ўтиришни хуш кўраман. Паул ҳаммавақт икки қўлини чўнтагига суқиб олганча бекор юрадиган танбал йигит. Унга насиҳат қилишни бошлашим билан у ҳингир-ҳингир қилиб...

Габриель Гарсиа Маркес. Кулмайдиган одам (ҳикоя)

Мен у билан кеча танишдим. У деҳқон, бироқ бош кийимини ечса ҳам, гўё соясидан ҳеч халос бўлолмагандек қовоғи очилмай турадиганлар тоифасидан. Бош деганлари ҳам ўша жонсабил шляпа билан қапишиб, худди бир бутун бўлиб кетгандай эди. Башара… бу башарага тикилиб туриб, шляпани асло бош зийнати деб таърифлаб бўлмагай, билъакс у қандайдир зарурат, бор маънию ҳаловат. Деҳқоннинг қорамағиз чувак юзини ёрқин қуёш нурлари нурафшон этгандай туюлса-да, унга чуқур қайғу кўланка ташлаганди. Белидаги қизил, кўк безакли кенг белбоғида алвон ранг¬ли рўмолчага ўралган тўрт песою тўқсон сентаво дўппайиб турганига қараб, ғирт жайдари, оми, ғаму ташвишсиз одам бўлса керак, деган хиёлга борасан. Лекин унда ҳарнечук мен бурун сира учратмаган бир ғайритабиий...